Кизлар ва аёллар адашмалик учун узига мос эрни кандай топиши мумкун?

Кизлар ва аёллар
Contents
  1. Кизлар ва аёллар адашмалик учун узига мос эрни кандай топиши мумкун?
  2. Орзудаги еркак
  3.  У сизни севмайди…
  4. Сиз уни севмайсиз...
  5. Ҳаёлларингизда оқ отли шаҳзода бор. Уни кутмоқчисиз!
  6. Буюк дизайнерларга илҳом берган машҳур аёллар
  7. Юбер де Живанши + Одри Хепберн
  8. Моника Беллуччи + Доменико Долче ва Стефано Габбана
  9. Катрин Денев + Ив Сен-Лоран
  10. Наоми Кемпбелл + Аззедин Алайя
  11. София Коппола + Марк Жейкобс
  12. Рене Зеллвегер + Каролина Еррера
  13. ХХ асрнинг енг жозибали аёллари, уларнинг ёшлик чоғлари ҳамда карераларининг сўнгги паллалари
  14. 1.Елизабет Тейлор
  15. 2.Одри Хепберн
  16. 3. Софи Лорен
  17. 4. Мерлин Монро
  18. 5.Вивен Ли
  19. 6. Грейс Келли
  20. 7.Брижит Бардо
  21. 8. Жина Лоллобригида
  22. 9. Клаудия Кардинале
  23. 10.Хеди Ламар
  24. Аёлларнинг кийим жавонидаги 10 та камчилиги
  25. Бир ҳилликдан иборат кийимлар
  26. Шаклсиз, чўзилган нарсалар
  27. Хиралашган ранглар
  28. Сизнинг ўлчамингиз бўлмаган нарсалар
  29. Спорт формаси
  30. Мода ортидан қувиш
  31. Шахмат белгили либослар
  32. Ҳаддан ташқари еътибор тортувчи кийимлар
  33. Тугмалар жуда кўп либос
  34. Вазиятларга тўғри келмайдиган либослар

Кизлар ва аёллар адашмалик учун узига мос эрни кандай топиши мумкун?

Ҳеч биримиз аёл зотининг ўз турмуш ўртоғи учун мукаммал ва севимли бўлиш ҳақидаги орзу ила ҳаёт кечиришини инкор ета олмаймиз. Ҳар бир аёл қалбининг туб-тубидан жуфти ҳалоли уни севиб ардоқлаши, унга хурмат кўрсатиши, гўзаллиги ва бектакрор еканлигини бот-бот такрорлашини орзу қилиб яшайди.

Аёл руҳиятининг ушбу жиҳатини кенгроқ ёритиш учун не-не алломалар тер тўкмаган дейсиз? Бу борада кўплаб руҳшунослар саноқсиз китоблар битишган, аёл ва еркак руҳияти, ўзаро муносабатлар тушунчасини ўрганиш учун ҳаракат қилишган.

Нима учун айрим аёллар ошиқларни осонликча махлиё ета оладилар−у, яна айримлар бунинг уддасидан чиқа олишмайди? Аёллардаги айнан қайси жиҳатлар еркакларни ўзига жалб етади? Еркак киши сизни севиб қолиши учун унга қандай ёрдам кўрсатиш мумкин? Жуфтингиз наздида ягона бўлмоқ орзуси ила уни қандай усул билан ўзингизга ипсиз боғлашингиз мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ушбу саволларнинг барчасига жавоб олишни истасангиз, бизнинг тавсиялар сиз учун.

Орзудаги еркак

Орзудаги еркак

Орамизда ёшлик йиллари оқ отли шахзода ҳақидаги орзуларга берилмаган аёлнинг ўзи бўлмаса керак – гўё у номаълум бир йердан пайдо бўлганча ўз қалби ва муҳаббатини сизга тақдим етиб, муаммолардан узоқ-узоқларга олиб кетади. Биз барчамиз ана шундай ертаклар ила тарбия топганмиз. Романтик асарлардаги муҳаббат ва афсонавий қаҳрамонлар еса бизни бир зумда ўзига мафтун етиб олади.

Узоқ йиллик орзуларингизнинг амалга ошишини ният қиласиз, севиши, “сиз юрган тупроқдан бўса олиш учун тайёр бўлиши” ва барча емосионал талабларингизни бажара олишига умид боғлайсиз.

Биза ёллар ертакларга шунчалар боғланиб қолганмизки! Ўзимизга ертаклар тўқиб олганимизни қўя туринг, ундан ҳам ҳайратланарлиси, нозик юрагимиз еркаклар худбинлиги ва бепарволик муаммолари билан бир неча бор тўқнаш келса-да  ич-ичдан ертакларга ишонишда давом етамиз.

Аммо аёл номли нозик ҳилқатга орзу қилишни таъқиқлаб бўлар еканми?

Ҳарбиримиз ёшлик йиллари мукаммал еркак ҳақида орзу қиламиз−у, унга буткул қарама-қарши феъл-атворга ега инсон билан турмуш қурамиз. Ҳа, гўзал хонимлар, минг афсуски, ҳақиқий ҳаёт идеал тушунчасидан жуда узоқда ва у бизга кутилмаган совғаларни ҳар дақиқа тақдим етиши мумкин.

Бетакрор шахзодалар ҳам, романдаги қаҳрамонлар ҳам аслида мавжуд емас. Аммо минг қилса ҳам ҳар бир хоним ўз умр йўлдошининг қачонлардир орзу қилган инсонига ўхшашини бутун умр ният қилиб яшайди.

Барча орзуларингизни 100 % амалга оширувчи еркакни учратишингиз катта еҳтимол остида. Ўз орзуларингизда яратганингиз каби сизни телбаларча ва ўта нафис туйғулар билан севувчи инсонни минг урининг, излаб топа олмайсиз.

Гарчи, танишув чоғида кўзингизга ўта ёқимтой кўринган бўлса ҳам, ҳеч қачон ўзингиз яхши билмаган еркак иштирокида узоқ келажак учун режалар туза кўрманг. Ҳаттоки ўз орзуингиздаги инсонни учратганингизга амин бўлган тақдирингизда ҳам вазиятни объйектив баҳолашга ҳаракат қилинг.  Шу аснода еркаклар руҳиятининг кўплаб сир-асрорларидан бохабар бўлиб борасиз. Уларни ўз бисотингизга олиб қўйинг ва умр йўлдошингизга ушбу маълумотлар кўзгуси орқали назар ташланг.

Ҳаётингиздао ъз келажагингизни боғлаш ҳақида ўйлашга мажбур қилувчи еркак пайдо бўлса, ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг:

*муносабатларингизнинг умумий келажаги мавжудми?

*мана шу инсон билан бутун умр яшашга розимисиз?

*айнан шу инсон бўлғуси фарзандларингизнинг отаси бўлишга муносибми?

*у билан ўртангизда қалбан боғлиқлик борми?

*у сизни шахс сифатида қизиқтира оладими?

*ушбу инсон ёнингизда бўлганда ўзингизни барча нарсадан ҳимоялангандек ҳис етасизми?

*у сизни бахтли қилишга қодирмикин?

Юқоридаги барча саволларга ишонч ила “Ҳа” деб жавоб бера олсангиз, танланган инсонингиз иштирокида келажак ҳақидаги режалар тузишингиз мумкин бўлади. Шунда ҳам бирор қатъий қарорга келишдан аввал ўзингизни синчковлик ила кузатинг: балки сиз уни ҳаддан ортиқ идеаллаштириб юборгандирсиз?!

Бир кўришдаги муҳаббат – севги дегани емас, бу шунчаки ўша инсонга бўлган йенгил қизиқишдир. Асл севги чуқур ҳиссий боғлиқлик ва қалблар яқинлигига асосида пайдо бўлади.

Кимнидир қаттиқ севиб қолганингизга ишончингиз комил бўлмаса, бу инсоннинг қалбини забт етишга ҳаракат қилинг. Вақтингиз ва кучингизни фақатгина бутун умр бирга яшаш тайёр инсонингиз учунгина сарфлашингиз керак, тушуняпсизми?

Аёл киши учун енг муҳими – севиш ва севимли бўлиш ҳисобланади. Нозик ҳилқат вакилларининг бахти учун ҳам айнан шу икки ҳолат ўта зарурдир. Аёл севсаю севилмаса, азоб гирдобига ғарқ бўлиши мумкин. Агар бирор еркак томонидан севилган аёл ўз қалбини ана ўша инсонга бахш етолмаса, кўнгил аллақандай безовталикка мубтало бўлиши тайин.

Орамизда шундай аёллар борки, улар ҳеч қачон кимнидир сева олмаган. Бу тоифа аёлларнинг деярли ҳаммаси буни тақдир изми ила асослайдилар, аммо бор гап ўша аёлнинг севиш санъатидан мутлақо бехабар еканлигидадир. Бундай ҳолатда аёл еркак томонидан меҳр-муҳаббатга умид боғлай олмайди.

Бу борада ҳар бир аёл ўзидаги сева олиш хусусиятини аста-секинлик ила ривожлантириб бориши лозим. Муҳими, сиз танланган инсон қалбида сизга нисбатан ҳам меҳр тушунчаси бўлиши керак. Агар шундай инсонни учратган бўлсангиз- тақдирдан миннатдор бўлаверинг. Гарчи у машҳур актёрлар каби ташқи кўриниш ёки сизнинг дидингизга муносиб бўлмаган феъл-атвор соҳиби бўлса ҳам, қалбида меҳр-муҳаббат кўрсатиш истаги бўлса бас. Сизни севиб қолиши учун бироз ёрдам кўрсатиб юборсангиз бас.

Хўш,бунинг учун нима қилиш керак дейсизми? Аввало ҳолатга реал баҳо беринг.

 У сизни севмайди…

Шу йерга ўзингизга бир назар ташлангчи… Ахир сиз аёлсиз, сизнинг макрингиз қирқ туяга юк бўлиши мумкин. Ҳар бир буюк инсон ортида буюк аёл туриши ҳақида ешитгансиз-а? Демак севган инсонингизни ўзингизга маҳлиё қилиш ҳам қўлингиздан келади. Бунинг ютуқлар ва камчиликлар устида ишлаш керак. Керак бўлса, психологик китоблар ўқиш, бу борадаги билимларни кенгайтириш, оилали, намунали аёллардан мустаҳкам муҳаббат қандай бўлиши ҳақидаги тавсиялар сўрашингиз мумкин. Аммо ҳеч қачон ўзингизга паст баҳо бера кўрманг.

 

Сиз уни севмайсиз...

Сиз уни севмайсиз...

Қаршингизда барча ижобий сифатларга ега бўлган, сизни севадиган инсон оила қуриш таклифини билдириб турса-ю юрагингиз жиз етмаса нима қилиш керак? Бундай ҳолда ақлга қулоқ солинг. Агар ушбу инсон сизни бутун умр ардоқлашига кўзингиз йеца юқорида тилга олинганидек ўзингиздаги севиш санъатини ривожлантиришингиз керак. Сизнинг севгингиз ақлга асосланган бўлади, аммо бу ҳам ёмон емас. Аксинча, кўп ҳолларда бу каби оилалар жуда узоқ ва бахтли ҳаёт кечиради.

Ҳаёлларингизда оқ отли шаҳзода бор. Уни кутмоқчисиз!

Албатта, ҳар не десангиз ҳақсиз. Ҳеч бир қизнинг маликадан кам жойи йўқ ва ҳақиқий шаҳзодага муносиб у! Бироқ тақдир сизга ана шу оқ отли шаҳзодани камтаргина ҳаёт кечирадиган, сизни муаммолардан узоққа олиб кетолмаса ҳам ҳамиша ёнингизда бўла оладиган инсон қиёфасида ҳам тақдим етиши мумкин. Ишонингиз, агар шундай бахт раво кўрилса, иккиланмай рози бўлишингиз керак. Бойлик ҳам, гўзаллик ҳам, нуфузли иш жойи ҳам ўткинчи! Кун келиб кўркам ёрингиз юзлари истайсизми йўқми ажинлар билан қопланади, қоп-қора сочларига оқ оралайди. Фақат қалбигина ҳамон навқирон ҳолатда сизни севишда давом етади. Танлов ўз қўлингизда!

Буюк дизайнерларга илҳом берган машҳур аёллар

Кизлар ва аёллар

Дунёдаги ҳар бир ижодкор, жумладан либослар дизайнерига ҳам соҳибжамол илҳом париси керак – у ижодкорга керакли образни тасаввур қилиш учун ёрдам беради, либосларнинг умумий кўриниши айнан унинг қиёфаси билан бирга фараз етилади. Кўплаб машҳур дизайнерлар ўз илҳом париларини ижодкор аёллар орасидан топган едилар.

Юбер де Живанши + Одри Хепберн

Юбер де Живанши ва актриса Одри Хепберннинг илиқ муносабатлари 40 йил давомида, актрисанинг ўлимига қадар сақланиб қолган. Улар 1954 йилда “Сабрина” филмининг суратга олиш ишлари давомида танишган бўлиб, Юбер Одри хоним учун кўплаб либослар яратган, аммо филм сўнггида унинг номи қайд етилмаганди.

Шундан кейин Живанши жаноблари Хепберннинг ҳар бир филми ва кундалик образлари учун либослар яратишни бошлади. “Тиффанида нонушта” филмидаги машҳур қора кўйлак, фотосессиялар учун тайёрланган барча либослар Живаншининг моҳир қўллари ёрдамида яратиларди. Одри Хепберн ушбу либосларда ўзини топгандек бўлишини бот-бот таъкидлаган. Дизайнер актрисага қандай либослар кўпроқ ярашишини яхши билган. Хепберннинг жозибали ва нафис образлари унинг ташриф қоғозларидан бирига айланди, Живанши либослари ўзининг илҳом париси билан бирга машҳур бўлиб бораверди.

Моника Беллуччи + Доменико Долче ва Стефано Габбана

Бир замонлар ўзининг моделлик карйерасини бошлаган Моника Беллучи учун Долcе & Габбана модалар уйи билан имзоланган шартнома катта мода оламига кириб боришдаги асосий омад калити бўлган еди. Актриса аёл гўзаллигининг тимсолига айланди: унинг жозибали, сеҳрли, ўзига ишонган аёл образи ушбу икки ижодкор либослари орқали жуда ёрқин тарзда кўрсатиб берилди.

Афсонавий Италия актрисаси бугунги кунга қадар ушбу икки дизайнернинг илҳом парисидир. Улар актриса шарафига махсус сумка ҳам ишлаб чиққанлар. Ушбу ҳамкорлик вақт ўтиб мустаҳкам дўстликка ҳам айланиб кетди, десаак адашмаган бўламиз.

Катрин Денев + Ив Сен-Лоран

Ушбу икки ижодкор 1966 йилда “Кундузги соҳибжамол” филмининг суратга олиш ишлари давомида танишган едилар. Улар парижлик қизнинг бетакрор образини яратиш учун ўзига хос жакетлар ва бетакрор кўйлаклар яратишган. Дизайнер бу вақтда кино учун илк марта либослар яратган еди. Картина ҳақиқатан хит даражасига қадар кўтарилди, дунё гўзаллари актрисанинг образини такрорлашга ҳаракат қила бошладилар.

Шундан кейин Катрин янги ролларга розилик беришдан аввал филм ижодкорларига либосларни Сен-Лоран тикиши керак деган шарт қўя бошлади. У қизил йўлак учун фақатгина дизайнернинг либосларини кияр, уларнинг дўстлиги кўпчилик учун намунага айланган еди.

Наоми Кемпбелл + Аззедин Алайя

Супермодел ва келиб чиқиши тунислик бўлган дизайнер Аззедин Алайянинг ўзаро дўстлиги шунчалар намунали даражада бўлганки, Наоми уни”ота” дея аташни бошлаган. Модел 16 ёшлик вақтлари дизайнер билан бирга ўз фаолиятидаги биринчи модалар ҳафталигида танишиб қолган. Алайя қизни жуда ёқтириб қолди, унга ўз фарзанди каби ғамҳўрлик қилган, ҳаддан ташқари кўп ишлаб толиқиб қолмаслиги, бегоналар билан дўстлашмаслиги, тунги вақтларда кўчага чиқмаслигини назорат қилиб борган.

У дизайернинг мода намойишларида иштирок етган, аста-секин Аззедин Алайя унинг учун махсус либослар яратишни бошлаган. Ушбу илиқ муносабатлар 30 йил давом етди. 2017 йилда дизайнер ёруғ олам билан хайрлашди. Кемпбелл еса бундай жудоликдан чуқур қайғуда еканлигини айтган еди.

София Коппола + Марк Жейкобс

Ушбу ижодий ҳамкорлик дўстлик алоқаларидан бошланган. Таниқли режиссёр ва дизайнер 1990 йилдан бери бир-бирларини яхши танишарди, 2001йилга келиб еса биргаликга ишлашга қарор қиладилар. Марк бу вақтда Софияга ўзининг биринчи атири тимсолига айланишни таклиф етади. Коппола бренднинг кўплаб реклама роликларида иштирок етган, Марк Лоуис Вуиттон брендига ишга ўтган вақти модалар уйи учун чемоданлар дизайнини яратган, унинг иши ривожи учун мини филмлар ва реклама роликларини суратга олиб берган. Айнан шу сабабли ҳам дизайнер ўз илҳом париси шарафига Сопҳиа бй Марc Жаcобс сумкасини ихтиро қилган.

Дизайнер Ванесса Парадининг ташқи кўринишини ҳам жуда яхши кўрган. Ендиликда айнан унинг қизи Лили-Роуз Депп подиумлар оламини забт етиб бормоқда.

Рене Зеллвегер + Каролина Еррера

 

Рене Зеллвегер ҳашаматли тантаналар чоғида кийиш учун кўп йиллардан бери Каролина Ерреранинг либосларига мурожаат қилиб келади. Америкалик дизайнер еса Рене Зеллвегерни ўз илҳом париси деб ҳисоблайди. Дизайнер бир замонлар ўзи учун иккита жозиба тимсоли мавжуд екани, уларнинг бири Жаклин Кеннеди бўлса, иккинчиси Зеллвегер еканлигини айтган еди.

ХХ асрнинг енг жозибали аёллари, уларнинг ёшлик чоғлари ҳамда карераларининг сўнгги паллалари

Кизлар ва аёллар

Модага ҳамоҳанг бўлган , ҳаёт услубини яратган, афсона ва жумбоққа айланган гўзаллар тақдири

1.Елизабет Тейлор

Кўк кўзли инглиз аёли Елизабет Тейлор 1932 йил 27-февралда Лондонда туғилган. Болалик чоғлариданоқ Елизабет ўзинг ёқимтой кўриниши билан бошқалардан ажралиб турган. Ўзининг филмдаги биринчи ролини у ўн ёшида қўлга киритган. 1960 йилда у ўзининг “Баттерфилд” филми учун Оскар мукофотини қўлга киритади. Аммо у бундан олдин “Оскар”га 3 маротаба номзод бўлган. Унинг енг сўнгги “Олд Америcа Нагс” филми унчалик ҳам омадли чиқмади. Ушбу филмдан сўнг Лиза нафақага чиқди.  2011 йилда 79 ёшида Елизабет Тейлор юрак йетишмовчилигидан вафот етди. У Форест-Лаун қабристонига  Wалт Дисней ва Майкл Жексоннинг  ёнига дафн қилинди.

2.Одри Хепберн

Инглиз банкири ва Голландия баронессасининг қизи Одри Хепберн 1929 йил 4 майда Белгияда туғилган. Мафтункор қиёфа ва улкан истеъдод Одрини ХХ асрнинг енг машхур жозибали аёлига айлантирди.  “Гамин” ўлмас услубининг асосчиси актёрлик фаолиятидан ташқари хайрия ишлари билан ҳам фаол шуғулланади, у УНИСЕФнинг елчиси бўлиб, дунёнинг енг қизғин жойларида хайрия ишларида қатнашган. 1992 йилда шифокорлар унга саратон ташхисини қўйишди. Одри  Хепберн 1993 йилда, 64 ёшида вафот етди. Аммо унинг беқиёс услуби  келажакдаги аёлларни ҳали анча вақтгача илҳомлантиради.

3. Софи Лорен

София Виллани Шиколоне 1934 йил 20 сентябрда Римда туғилган. Табиатан  гўзаллиги  ва тасаввур қилиб бўлмайдиган актёрлик даражаси унга деярли карерасининг бошиданоқ шон-шараф келтирди. 1960 йилда фақатгина “Чочара” (Ла cиоcиара) филми учун Софи  “Канн”  ва “Оскар” мукофотига сазовор бўлди. Йигирмадан ортиқ ленталарда ўйнашга муваффақ бўлган. 2014 – йилда Дамиани заргарлик компанияси  “Софи Лорен” тақинчоқлар коллексиясини чиқарди. Софи ўз номидаги тўпламни юзига айланди. Ҳозирда Лорен суратга тушмайди лекин кинофестивалларда қатнашиб туради. Лорен хоним папарация камераларига тушмасликка ҳаракат қилган.

 

4. Мерлин Монро

Енг фожиали ва сирли тақдирга ега бўлган актрисанинг ҳақиқий исми – Норма Жан Бакер Мортенсон. Мерлин 1926 йилда туғилган ва 1962 йилда вафот етган. Йигирманчи асрнинг енг катта ва ажойиб сирларидан бири бўлган Монро фожиали, аммо тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ёрқин ҳаёт кечирди. Голливуднинг енг ҳайратда қолдирадиган гўзаллик тимсоли 1962 йил 5-август куни ўлик ҳолда топилган. Бу ҳодиса  умуман олганда ўз жонига қасд қилиш емас, балки пухта режалаштирилган қотиллик деган тахминлар  ҳам мавжуд.

 

5.Вивен Ли

Йигирманчи асрнинг яна бир гўзал юзи бўлан соҳибжамолнинг ҳақиқий исми – Вивен Мери Хартли ва у 1913 йилда Ҳиндистонда туғилган. Йигирманчи асрнинг услуб белгиси ва таниқли актрисаси, Сcарлетт 0ъҲара ролини 1939 йилда “Шамолларда қолган ҳисларим” филмида ижро етган. Ли нафақат магнит кўринишга ега, балки ўзига хос кийиниш  услубига ҳам ега еди. Бироқ, у ери билан ажрашганидан сўнг жиддий руҳий муаммога дуч келди. У деярли 25 йил давомида сил касаллиги билан касалланиб ётди ва 1967 йилда вафот етди.

 

6. Грейс Келли

Юмшоқтабиатли, жозибали ва ҳайратланарли Грейс Келли гўзал нафосат ва мукаммал одобга ега еди. “Ўғрини ушланг” филмидан сўнг, 1956 йилда Монако шахзодаси Келлини пайқади ва улар турмуш қуришди. У Малика бўлганидан филмларда суратга тушиши чекланди . У ёрқин ҳаёт кечирди.  1982 йил 14 сентябрда  еса кутилмаганда автоҳалокат натижасида вафот етган.

 

7.Брижит Бардо

Бардонинг ижоди 50 га яқин филмлардан иборат бўлиб, уларнинг деярли ҳар бири киноклассикаси дурдонасига айланган. Брижитнинг ўзига ҳос қиёфаси ўташин нигоҳи унинг ташриф қоғозига айланди. Ўз вақтида минглаб ошиқларни қалбини ёққан нигоҳи 82 ёшида ҳам порлашини йўқотмади.  1973 йилда Бардо катта кино оламини тарк етади ва ҳайвонлар ҳуқуқлари учун фаол курашишни бошлаган.

 

8. Жина Лоллобригида

Жина Лоллобригида 1927 йил 4-июлда кам таъминланган кўп фарзандли оилада туғилган. Жинага омад қийинчилик  билан келган, бунга еса у фақат меҳнацеварлиги ва табииятан гўзаллиги билан еришган. Унинг қомати кўп йиллар давомида енг мукаммал деб ҳисобланган. 80-йилларда у ҳатто ўзининг гўзал қоматини суғурта қилдирган.

 

9. Клаудия Кардинале

“Рокко ва унинг акалари”, “Бубе келин”, “Леопард”, “Пушти пантера”, “Қайғу акти” ва бошқа кўплаб филмлар абадий жаҳон киносининг классикасига айланган Клаудия Кардинале иштирок етмаган тақдирда бундай муваффақиятга ериша олмас еди. Италия гўзали 1939 йилда Тунисда туғилган. 1957 йилда “Италия гўзали” унвонининг егаси Кардинале “Чиройли Антонио” филмидан кейин таниқли бўлди. 70-йилларга келиб, у шу қадар машҳур бўлиб кетдики, у дунёдаги енг чиройли италян унвонини олди ва Европанинг енг машҳур гўзаллик тимсолларидан  бирига айланди.

 

10.Хеди Ламар

Ҳедй ҳаёти давомида афсонага айланди. Ёш Ламарга шон-шараф шов-шувли “Екстасй” филмидан кейин келди, у йерда нафақат актёрлик қобилиятини, балки ажойиб табият ато етган қобилиятини   ҳам намойиш етди. 19 ёшида Хедининг ота-онаси уни бадавлат  Фриц Мандлага турмушга беришди.  Бироқ, Ламар жасур қиз еди , шунинг учун хизматкорининг уйқу дориси таъсирга кириши билан  ерининг қасридан қочиб кетган. Шундай сўнг у Голливудда порлади.  Хеди 85 ёшида вафот етди, аммо унинг заковати ва улкан истеъдоди хотираси абадий яшайди.

Аёлларнинг кийим жавонидаги 10 та камчилиги

Кизлар ва аёллар

Ўткир зеҳн ва яхши ҳулқ-атвордан ташқари тўгри танланган услуб ҳам омадга еришишда яхшигина қўл келади. Психологларнинг такидлашларига қараганда, инсон сотиб олган буюми унинг ички дунёси билан бевосита боғлиқ. Шундай екан баъзи бир буюм ёки либослар онгсиз равишда танланиши орқали инсоннинг ўзига бўлган баҳосини пасайтиради. Келинг, ҳозир сизга кийим жавондаги учраши мумкин бўлган камчиликларни келтириб ўтайлик.

Бир ҳилликдан иборат кийимлар

Кўпинча одамлар таваккал қилишни ва ўз имиджини яратишда тажрибалар ўтказишни хоҳламайдилар. Шу сабабли,  жавондаги   кўплаб футболкалар, шимлар ва пояфзаллар бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб қолади.  “Мода психологияси” китобининг муаллифи, профессор Карен Пайннинг сўзларига кўра, доимий равишда кўк жинси кийган аёл тушкунликка ва ёмон кайфиятга мойил.Кийим жавонидаги хилма-хилликни афзал кўрган хонимлар, аксинча, ўзларини бахтли ҳис қилишади ва кайфиятлари яхши бўлади.

Шаклсиз, чўзилган нарсалар

Психолог Женнифер Баумгартнер ўзининг “Сиз нима кийсангиз,  ўша сизсиз” китобида, жозибали комбинезонни яхши кўрадиганлар ва маҳкам ўрнашган силуетларнинг мухолифлари  ўзларига ҳаддан ташқари еътибор жалб қилишдан қўрқишларини ва еътибордан четда бўлишни ёқтиришларини ёзган. Бироқ, бу изоҳ универсал ўлчам “оверсизе” деб аталадиган катта ҳажмли кийимларга таллуқли емас. Агар сиз бундай кийимни тўғри танласангиз, унда ўзингизни нафақат қулай ҳис қиласиз, балки ўзингизга бўлган ишончингиз ортади.

Хиралашган ранглар

Либоснинг ранги ҳам кўп нарса тўғрисида гапиради.  Жюл Стишиш “Диққат билан кийинишнинг асосий қўлланмаси” китобида инсоннинг ички ҳолати ва кийим ранги ўртасидаги боғлиқликни тушунтиради. Масалан, хира, тушунарсиз соялар ва комбинациялар қўрқоқлик ва уятчанликни кўрсатади. Бундай хулқ-атворли одамлар ҳеч ким уларга еътибор бермасликлари учун камтарона кийинишга мойилдирлар. Уларни рағбатлантириш ва уялишини  йенгишга ёрдам бериш керак.

Сизнинг ўлчамингиз бўлмаган нарсалар

Кичкина ёки катта ҳажмдаги кийимлар ўз-ўзига бўлган баҳони сезиларли даражада камайтириши мумкин. Кичкина кийимлар кераксиз бўлган ёғларни билинтириб қўяди ва жуда катта бўлганлари еса ташқаридан сизни янада улкан қилиб кўрсатади. Айнан шу боис кийим жавонингизни янгилашингиздан олдин мутаҳассислар дўконга енг яқин бўлган дугонангиз билан бўришингизни тавсия қилишади . Дугонангиз сизга жуда мос келган либос ва олишингиз керак бўлмаган либосни очиқ айта олади.

Спорт формаси

Кундалик катта ҳажмли жемпер ва спорт иштони кийиш, инсон танасининг гўзаллигига шубҳа қилишини ва уни яширишни исташини англатади. Бундан ташқари, ушбу услубда офисда ёки партияда кўриниш бериш жудаям ҳунук ҳолат ҳисобланади.  Бундай ҳолда, спорт кийими танадаги камчиликларни беркитмай, ўзини яширишга урунмаган инсонни ҳам шубҳали қилиб кўрсатиб қўяди. Кундалик ҳаётда фитнесс ёки бошқа бир спорт учун ўзига ишонган қизлар торроқ лосина, топ ва қулай крософкалар танлашади.

Мода ортидан қувиш

Моданинг барча ноаниқ нарсаларига ергашиш истаги, бошқалар улар ҳақида нима деб ўйлашларидан жуда хавотирда бўлган одамларда пайдо бўлади.  Агар улар бошқалардан олдинроқ янги коллексиядан нарсалар ҳарид қилиб олишни,бошқалардан ортда қолиб кетмасликни исташади. Бироқ либос ҳарид қилишда  нафақат сўнгги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, балки сизга мос келадиган нарсани танлаган ҳолда кийим жавонингизни бўйитишингиз керак.  Бундан ташқари, мутахассислар логотипларга  еътиборини жалб қилмасликка чақирадилар, чунки  атрофингиздагилар логотипларни емас  сизни қадрлаши керак.

Шахмат белгили либослар

Либослардаги орнаментларни ҳам аёллар тасодифан танламайдилар.  Масалан, қора оқ катакли нақшлар инсоннинг яширин комплексларга ега еканлигини ва у қийин ахволда бўлиши мумкинлигини  кўрсатади. Агар сизнинг яқин дугоналаригиздан бири шундай кийимни 3 – 4 мартадан бери қайта қайта олаётган бўлса, у ҳолда уни кайфиятини кўтаришга уни дўкон айланишга таклиф қилишга ҳаракат қилиб кўринг.

Ҳаддан ташқари еътибор тортувчи кийимлар

Еътиборни ҳаддан ташқари тортувчи кийимлар атрофдагиларнинг барчасини диққатини жалб қилади.  Ўткир мақтовларнинг йетишмаслиги ва  бутун диққатни тортиш ўзига бўлган баҳоси паст еканлигидан далолат бериши ҳам мумкин.  Агар бундай услубдаги либослар тўй ёки муҳим тадбирлар учун танланган бўлса, унда кеч нарса қадди қоматнинг гўзаллигини такидлашга тўсқинлик қилмайди.

Тугмалар жуда кўп либос

Кўп тугмачали нарсаларни озодалик  ва аниқликни ҳурмат қиладиган еркаклар ва аёллар афзал кўришади. Улар ҳар доим еҳтиёткорлик билан ҳаракатланадиган , тартибли ва йиғилишларга ҳеч қачон кечикмайдиганлардандир .  Аммо, китоб муаллифининг сўзларига кўра “Ҳамма ёлғон гапиради!  Светлана Кузинанинг “одамларни ташқи кўриниши бўйича ажтратиш”ни ўрганамиз. Ушбу турдаги либослар егилганда , ёки бўлмаса ўтириб турганда инсонни ўзига бўлга ишончини камайлиради, ўзидан шубҳаланишга олиб келади.  Шундай екан ушбу ҳолатда бундай одамни бежирим костюмини ёки бўлмаса соч тутмагини мақташга ҳаракат қилинг.

Вазиятларга тўғри келмайдиган либослар

Муҳим тановул пайтида шортик кийган ёки бўлмаса офисга жудаям очиқ либосда ташриф буюрганлар – табиатан қўзғалончи феъл атворга ега бўладилар.  Бундан ташқари улар барча нарсани ўз назоратларига олишни ёқтирадиганлар ҳилидан.  Бироқ танганинг иккинчи томони ҳам мавжуд. Вазиятга номуносиб кийим танлаган шахслар еътиборталаб бўлишади, уларнинг кийиниш қоидаларини бузганликларини ўзига бўлган ишончи пастигида дея баҳолашимиз ҳам мумкин.  Психологлар жавонни кийим билан тўлдираётганда ҳар хил ҳолатга мослаб ( офис учун, байрам учун ) кийим танлашни тавсия қилишади.

 

Rate article
Add a comment