Муҳаббатни қандай асраб қолиш мумкун кизлар ва еркаклар

кизлар ва еркаклар

Муҳаббатни қандай асраб қолиш мумкун кизлар ва еркаклар

Ушбу намунавий суҳбатга диққат қилинг. Мазкур ҳолат сизга ҳам танишми?

–       Азизим, тиш пастасининг қопқоғини яна очиқ қолдириб кетибсиз.

–       Нима қилибди шунга?

–       Бироз еътиборли бўлишингиз мумкинми? Ҳар доим мана шундай иш қилиб кетасиз. Сизнинг ортингиздан барча нарсани йиғиштириб юриш жонимга тегди.

–       Мен нима қилдим ўзи, шуни тушунтириб бер. Ҳеч қачон ортимдан сенга иш қолдирмайман.

–       Ҳа, сиз идеал еркаксиз. Анави куни ишга кетиш олдидан уйдаги чироқни ёниқ қолдирибсиз… Айтмоқчиманки, сиз ҳам бўш вақтингизда уй ишларига ёрдам бериб туришингиз керак.

–       Мени ҳеч нарса қилмасликда айблаяпсанми? Виждонинг борми? Ахир сенга барча ишга ёрдам бераман. Уялмайсанми?

–       Нега менга бақиряпсиз? Ўзингизни назорат қила олмайсиз. Ахир мен сизга бақирмаяпман-ку. Ҳар доим мана шундай бақираверасиз, бизнинг жанжалларимиз қўшниларнинг ғийбатига мавзу бўляпти.

–       Ахир ўзинг шунга мени мажбур қиляпсан, кейин еса тинчланишимни истаяпсанми? Мен ўз-ўзидан бақириб кетадиган аҳмоққа ўхшайманми? Асабларимга тегма, шунда бақир-чақиримни ешитмайсан.

–       Соғ одамнинг ишини қилмаяпсиз. Сиз билан гаплашиш мумкин бўлмай қолди ўзи.

кизлар ва еркаклар

Мана шу йерда бир зумга тўхтанг. Агар суҳбат шу тарзда давом етадиган бўлса аёл йиғлашни бошлайди, еркак еса аразлаб уйдан чиқиб кетади. Шу тариқа муносабатларга осонликча дарз кетади. Енг ёмон ҳолларда мана шундай майда жанжаллар жуфтликларни ажримгача олиб бориши мумкин. Бу намунани шунчаки келтирдим холос. Аммо тан олайлик, кўп ҳолларда севган инсонимиз ёки яқинларимиз мана шундай муносабат кўрсатамиз-а?

Бироз жаҳлдан тушгач арзимаган нарсани деб урушганингизни ҳам англайсиз, ўзингизни ғолиб ҳис қилиш учун яқин инсонингиз билан исталганча бахслашишингиз мумкин. Шахсий муносабатларни яхшилаш ва ёрингизни тушуниш учун сизга Жон Грей муаллифлигидаги “Еркаклар Марсдан, аёлларВенерадан” номли китоб ёрдам бериши мумкин.

Бизнинг бугунги суҳбатимиз ҳам айнан шу ҳақида бўлади. Мазкур китоб нашр қилинганидан кейин ҳақиқий бесцеллерга айланиб кетди. Айрим мутахассислар еса китоб сабабли кўплаб оилаларда шахсий муносабатлар сақлаб қолингани, ажримларнинг олди олинганини ҳам таъкидладилар. Китобнинг асосий ғояси шундай: Еркаклар ва аёллар табиати бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Уларнинг мияси ҳам бутунлай ўзгача ишлайди.

Аёллар одатда ўз сўзларининг еркаклар томонидан ешитилмаслигига нисбатан еътироз билдирсалар, еркаклар нима учун аёлларнинг бунчалар кўп гапиришларидан ҳайрон бўлишади. “Гапни узоқдан бошламай мақсадини дарров айца бўлади-ку” ўйлайди еркак.

Биринчи фарқ

кизлар ва еркаклар

Еркаклар ва аёллар миясидаги биринчи фарқ қуйидагича: Еркакларнинг мияси тилга олинаётган муаммони тезроқ ҳал қилиш учун чора излайди. Сабаби еркаклар табиатан ўзларини бошқалардан ақллироқ, кучлироқ ва тажрибалироқ кўрсатишни яхши кўришади. Бунинг натижасида у аввало суҳбатнинг асосий маъносига диққат қаратади ва муаммони ҳал қилиши мумкин бўлган йечим таклиф қилади.

Аёл учун еса ҳис-туйғулар муҳим. У бир гапни бошлаганида ёри томонидан ғамхўрлик кўрсатилиши, қўллаб-қувватланишни истайди. Бир сўз билан айтганда унга емоционал кўмак керак бўлади. Ушбу жиҳатлар аёллар учун муаммони зудлик билан ҳал қилишдан кўра кўпроқ аҳамиятга ега. Буни аниқ тасаввур қилишингиз учун сизга яна бир намунавий суҳбатни келтириб ўтамиз.

–       Тасаввур қилинг, бугун кийимларни ювмоқчи бўлиб машинага солгандим. Орадан икки соатўтиб ҳаммомга кирсам, машина ўчиқ, бутун хона сув билан тўлибди. Машинабузилди, сув еса ташқарига тошиб кетибди. Уни тозалаб олгунча бўларим бўлди. Яхшиям, қўшниларнинг уйига сув ўтмагунча тозалаб олдим.

–       Ҳавотир олма. Хозир устага қўнғироқ қиламан, келиб машинани тузатиб кетади. Бугун кела олмаса, ертага келади.

–       Ҳа, келсин, тузацин. Жуда чарчаб кетдим, ишонсангиз йиғлагим ҳам келяпти. Омадсизликни қаранг.

–       Бўлди, устага хабар йўлладим. Уйда бўлса кўриши билан дарҳол йетиб келади. Агар бирор муаммо чиқадиган бўлса дарҳол менга қўнғироқ қил, бир зумда мутахассис чақириш мумкин-ку.

–       Мен  бу гапларни уста чақиришингиз учун айтганим йўқ. Шунчаки бугун оғир кун бўлгани ҳақида сизга айтиб беряпман. Аммо гапириб нима қилдим, барибир мени тушунмаяпсиз-ку.

 

Диққат қилган бўлсангиз, аёл бу ўринда муаммо ҳақида емас, ўзининг ҳис-туйғулари ҳақида сўзламоқда. У қанчалар ҳаракат қилмасин, еркак киши мияси уни тушуна олмайди, чунки унинг еътибори муаммони ҳал қилиш вазифасига қаратилган. Аёллар еса унинг туйғуларига нисбатан жавоб берилмаган ҳолатларда ўзини камситилган каби ҳис қилади, ёридан аразлайди, уни еътиборсизликда айблаши ҳам мумкин. Еркак еса “Мен унинг учун ҳаракат қилсам, хизматимнинг қадрига йетмайди-я. Кейинги сафар умуман ёрдам бермайман” деган фикрни ҳаёлидан ўтказади.

Бу каби вазиятларда жанжал келиб чиқмаслиги учун ҳар икки томон ҳам миянинг ушбу сифатларини яхши билиши керак. Агар аёл еркак учун муаммонинг бош маъноси муҳим еканлигини билса, еркак  ҳам ёрига “Тушунаман, азизам. Жуда чарчабсан” дея ҳамдардлик билодириб қўйса олам гулистон.

Бундай ҳолатда еркак ҳам, аёл ҳам ортиқча муаммога тўқнаш келмайди.

Хўш, бундай вазиятда аёл қандай йўл тутиши керак?

Бир нарсани яхшилаб тушуниб олинг. Еркаклар табиатан ўзларининг кучли ва билимли еканликларини исботлаш шайдоси бўлишади. Агар бирор муаммо пайдо бўлса, буни бошқаларга кўрсатмайдилар, ёлғизликда қолганча диққатни бир йерга жамлаб фикр қилишни маъқул билишади. Муаммонинг йечими топилмаган пайтларда ўзларини бирор турдаги юмуш – телевизор кўриш, ўйин ўйнаш, дўстлар билан учрашиш орқали чалғитишга ҳаракат қиладилар.

Шу сабабли ёрингиз ўзининг муаммолари ҳақида гапиришни истамайдиган бўлса унга савоб бериб жанжал бошламанг. Унинг муаммоси нимада еканлигини билган тақдирингизда ҳам маслаҳат беришни ҳаёлингиздан буткул чиқаринг. Тавсиялар ёмғири остида қолган еркак ўзини заиф инсон каби ҳис қилади, аёлининг хайрихоҳлиги унинг учун ҳақоратдай туюлади. Бу ўринда аёлнинг еркакка бера оладиган енг катта ёрдами – уни бироз ҳоли қўйишидир.

Иккинчи фарқ

кизлар ва еркаклар

Еркаклар ва аёллар бошқа-бошқа тилларда гапирадилар, буни ҳеч сезганмисиз? Еркак бирор нарса ўйласа уни очиқчасига айтади. Аёлнинг айтган гапларида еса яширин маъно мавжуд бўлади. Айнан мана шу нарса ҳам улар орасидаги келишмовчиликларни гуркиратиб юбориши мумкин.

“Ҳеч қачон менга ёрдам берай демайсиз” деган гап аёлнинг оғзидан чиққан пайтда унинг замирида “Менга ёрдам берсангиз хурсанд бўлардим” деган гап бўлади.

Агар у жумлалар орасида “ҳеч қачон” деган сўзни кўп бор қўлласа шу кунга қадар сизнинг қилган ишларингизни унутди дегани емас. Шунчаки, аёллар вазиятни бўрттириб кўрсатишга мойил бўладилар. Улар гаплари еркакнинг қалбини яралаши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ўтиришмайди.

“Сиз мени севмайсиз” деб йиғлаган аёл еркак муҳаббатини кўрмай қолгани ёки унинг қадрига йетмай қўйгани йўқ, балки айни пайтда ёрининг кўмаги ва меҳрига жуда катта еҳтиёж сезмоқда.

“Мен деярли тайёрман” деган гапни  ешитган еркак ёри икки дақиқада тайёр бўлиши, шунчаки поябзални кийиш қолди деган фикрга келади. Аммо аёлнинг ушбу гапи олдинда унинг 10-20 дақиқалик иши бор еканлигини англатади.

Агар еркак “Бўлди, бу мавзуни ёпамиз” деса у ҳақиқатан ҳам ушбу суҳбатга нуқта қўйиб мавзуни ёпмоқчи. Ёпилган мавзу еса еркак томонидан бошқа ҳеч қачон кўтарилмайди. Агар ушбу жумла аёл томонидан айтилган бўлса, билингки, у шунчаки бахслашишдан чарчади ва мавзуни вақтинча ёпмоқчи. Аммо тез кунларда уни қайтадан муҳокама қилиш учун тайёр бўлади.

Учинчи фарқ

кизлар ва еркаклар

Еркак ва аёллар мияси орасидаги учинчи фарқ жуда қизиқарлидир. Аёллар еркаклардан доим меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишларини кутиб туришади. Аммо у ҳеч қачон буни ўзи сўраб олмайди. Унинг фикрича, еркак меҳрни ўз ташаббусига кўра бера олиши лозим. Мисол учун сумкасини кўтариб олишингиз учун шунчаки “Сумкамни кўтариб олинг” дейиши ҳам мумкин. Бироқ аёллар ҳеч қачон ўз мақсадини очиқдан-очиқ ошкор қилмайдилар. Улар еркакка қарата “Сумкамни кўтариб оларсиз балки?” дея кесатишлари аниқ. Еркак еса ушбу сўздан хафа бўлиб қолади.

Тушунганингиздек, аёл ва еркак ўз ёрининг қандай ўйлаши ҳақида йетарлича маълумотга ега бўлиши лозим. Шу тариқа салбий оқибатлардан қутулиш ҳам мумкин. Балки ўзгаришни ва ўз устингизда ишлашни истамассиз ҳам. Аммо муҳаббатни асраб қолиш учун ёрингизнинг феъли билан ҳисоблашишингиз шарт. Йўқса, ҳар қандай кучли муносабат ҳам кун келиб маиший муаммолар қаршисида заифлашиши мумкин. Муносабатларнинг бор сири ҳам айнан шунда…

кизлар ва еркаклар

Дунёдаги енг қиммат қизлар сумкалари

ХИХ асрда мода оламига сумкалар урфга кириб келди. Дизайнерларнинг сумка яратувчанлиги ўсишига Лоуис Вуиттоннинг биринчи ҳақиқий нусхасини яратганлиги сабаб бўлди. Аёллар севган енг ёқимли нарсани яратиш билан бир қаторда , пул топишнинг ажойиб усули ҳам ўйлаб тўпилган еди. Аслида енг қиммат сумканинг баҳоси қанча? Қуйидаги рейтингда сиз нархлар билан танишасиз.

10. Cаролйн Cроcодиле. Нархи – 30000 $.

Ушбу Марк Жейкобс томонидан яратилган сумканинг қимматбаҳо нархи ва машхурлиги бинафшаранг тимсохнинг терисидан ишланганига  ҳам боғлиқ.

9. Фенди Селлериа. Нархи – 38000$.

Фенди Селлерианинг ўзига хослиги шундаки , бу қимматбахо сумканинг материали ноёб ҳайвонларнинг териларидан яратилганлигидадир. Ушбу сумканинг ичи кенг. Кўп керакли буюмларни ичига жойлаштира олади: хамён, калит, телефон, пардоз халтаси ва керакли бўлган яна бир қанча буюмлар.

8. Гадино. Нархи – 38470$.

Бу ажойиб сумка Норвегиялик  дизайнернинг ижод махсулларидан бири ҳисобланади. Сумканинг бахоси унинг илгакидаги оқ тилла ва 39 та оқ бриллиант тошлар жамланмаси туфайли ҳам баланд баҳоланган.

7. ЛВ Трибуте Патчwорк. Нархи -42000$.

Ушбу қимматбаҳо ноодатий сумка ўз кўринишида кўп кичик сумкачаларни акс еттирган. Унинг нархи 42000 $ деб баҳоланган. Сиз бундан ташқари яна ҳудди шу сумкани бошқача жойлашувдаги кўринишини учратишингиз ҳам мумкин.

6. Леибер Преcиоус Росе Баг – 92000$.

Агар сиз олмос илгакли, пушти сапфир ва турмалин билан безатилган мукаммал гул кўринишидаги сумкани пайқадингизми, билингки бу шубхасиз “Қимматбахо гул” сумкасидир. Ушбу такрорланмас жозибага ега сумка фақатгина ягона нусхада.

5.Ҳермес Матте Cроcодиле Биркин – 120000$.

Ушбу дурдона яратилишида илҳомлантирувчи Джейн Биркин бўлиб, унинг номи шарафига шу ном берилган.  Унинг илгакларида 10 каратли бриллиант ярқираб, кўзни яшнатиб туради.  Асосий материал бу тимсоҳнинг териси ва у нархга салмоқли тасир кўрсатган. Сиз ушбу фирманинг сумкасини тахминан 5000 доллардан юқорисига сотиб олишингиз мумкин.

4. Урбан Сатчел Лоуис Вуиттондан. Нархи – 150000$.

“Шахарбоп сумка” ни Лоуис Вуиттон аслида ески туски нарсалардан вужудга келтирган. Бироқ кўриб турганимиздек у дунёдаги енг қиммат юкхалталардан бири.

3. Лана Маркс Клеопатра Баг. Нархи- 250000$.

Бир йилда фақатгина бир дона Клеопатра сумкаси яратилади. Лекин бу жуда ажойиб! Моделнинг асосини кумуш, металл, тимсоҳ териси ташкил қилади. Тутқичи 1500 та оқ ва қора бриллиантлар ҳамда оқ тилла билан қопланган. Айтишларига қараганда Лана Маркс бир йил мобайнида фақатгина битта инсонга қизил йўлакчада ўзи яратган бриллиант дурдона билан пайдо бўлишга рухсат беради.

2007- йилда Академия мукофотини олиш учун йўлакчада сумкача билан пайдо бўлишга Хелен Миррен 250 минг доллар тўлаган екан.

2. Диамонд Форевер – 261000$.

Диамонд Форевер сумкасида 300 тадан кўп бриллиант тош жилоланиб туради. Оппоқ тилла еса сумка тутқичини қоплаган. Дунёга 13 та Диамонд Форевер тақдим етилган, лекин шунга қарамай унинг учдан бири АҚШ да.

1.Ҳермес Биркин – 1900000$.

Дунё миқёсидаги енг қимматбаҳо сумка. Платина ва икки мингта бриллиант мана шу сумканинг асосидир. Сумканинг баҳоси 1900000 $ га яқин. Унинг жозибадорлиги универсаллигидадир. Олмосли камарини бриллиант тақинчоқ ўрнида ишлаца ҳам бўлади.  8  карадли  ноксимон шаклдаги олмоси ҳам ҳудди шундай вазифани ўтай олади.

Илҳом олиш мумкин бўлган раҳбар аёллар ҳақидаги 7 бетакрор филм

 

Замонавий ва мустақил аёллар орасида раҳбарлик лавозимларини егаллай олганлари ҳам жуда кўп. Улар нафақат оила бекаси, балки кўплаб инсонлар учун ибрат қилиб кўрсаца арзийдиган илҳомбахш инсонлардир. Ушбу мақола орқали еса қизга ҳақиқатан муваффақиятли раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб филмлар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Бадавлат ва муваффақиятли бизнес ледилар ҳаёти нимадан иборат? Балки омадли карйера,мўмайгина даромад, ҳамкасблар орасидаги ҳурмат, доимий рақобат ва шиддали ҳаёт тарзи дерсиз? Аммо кўп ҳолатларда аёллар катта муваффақиятга еришиб бўлгач, ҳаётидаги енг керакли нарса – оила еканлиги, ўзи қанчалар кучли бўлмасин ҳамиша суянган тоғ бўлишга арзигулик турмуш ўртоқ ва фарзандлар ҳақида ўйлай бошларкан. Демак бугун сизларга муваффақиятли аёллар ҳақидаги ажойиб филмларни тавсия қиламиз.

“Катта-кичик Мен” (2010)

Ўта таъсирчан ва илиқ муҳитга ега филм бўлиб, ундаги бош ролни франсуз актрисаси Софи Марсо ижро етган. Бош қаҳрамон – катта ёшли ва ажойиб карйера қила олган аёл. У миллион йевролик шартномалар тузади, жиддий ҳамкорликларга розилик билдиради. Унинг ҳаёти замонавий дунё ўлчовларига кўра беҳад ажойиб. Аммо ўтмишнинг кутилмаган туҳфаси сабабли ҳаётида аллақандай муҳим нарсани қолдириб кетаётгани ҳақида ўйга толади. Ана шундай пайтларда 7 ёшлик пайтлари ўзи ёзган мактубни топиб олади, ушбу мактабда унинг болалик орзулари келтирилганди. Шу тариқа аёл ҳаётини тубдан ўзгартиришга киришади.

“Прада кийган иблис”(2006)

Бундан салкам 10 йил аввал екранларга чиққан филм чин маънода классикага айланиб улгурди. Ушбу асар актриса Мерил Стрип ижодидаги бетакрор намуналардан бири бўлиб қолди.

Бош қаҳрамон Миранда Пристли – ўта нуфузли мода журнали “Подиум”нинг бош муҳаррири, жуда талабчан ва инжиқ аёл. Унга тик боқишга ҳам биров ботинолмайди.

Аёл ўз ходимларига нисбатан беҳад талабчан, уларнинг хато қилишларини ҳеч қачон кечирмайди. Ана шундай кунларнинг бирида таҳририятга Андреа исмли қиз қилади ва Мирандага ҳаётнинг бошқа томонини кўриш учун ёрдам беради. Шу тариқа раҳбар аёлнинг қалбида ўз ожизликлари ва шахсий муаммоларига ега бўлган оддий одам борлиги маълум бўлиб қолади.

“Ишдаги ишқ” (1977)

Елдар Рязановнинг лирик комедияси севимли филмларингиз қаторидан аллақачон жой олиб бўлгани аниқ. Филмдаги машҳур жумлалар еса иқтибос кўринишида ҳамон ишлатиб келинади. Филмдаги воқеалар совет ишчиси Новоселсевнинг ески таниши билан кўришиб қолиш саҳнасидан бошланади. Еркак унга ишдаги мансабини кўтариш учун айёрона йўлдан бориши кераклиги, аниқроғи ҳали турмуш қурмаган раҳбар аёлнинг муҳаббатига сазовор бўлиши кераклиги ҳақида айтади. Людмила Прокофевна еса унча-мунчасига бўйин егмайдиган, қаттиққўл раҳбар, бир қарашда унга муҳаббат изхор етишнинг ҳам ўзи бўлмаслиги аниқ еди. Аммо софҳис-туйғулар  жиддий аёл қалбида ҳам гўзал ва севимли бўлиш истагидаги ожиза бор еканлигини   кўрсатиб беради.

“Катта босс” (2016)

Қувноқ серғайрат ва ўта ажойиб филм. Қаҳрамон Мелисса МакКарти – омадли аёл, аммо кутилмаган бир пайтда унинг компанияси инқирозга учрайди, аёлнинг ўзи еса иқтисодий товламачиликда айбланиб қамоққа тушиб қолади.

Озодликка чиққан аёл бизнес тушунчасини ортда қолдириб, олға интилиш ва қайтадан ҳурмат қозониш фикрига келади. Собиқ ходимининг ёрдами сабабли бошпанага ега бўлади, оқибатда унинг ҳаётига катта таъсир кўрсатган оилага ҳам ега чиқади. Ушбу ёрқин картина оддий бир ҳаёт ҳақиқати – ҳеч қачон курашдан чекинмаслик ҳақида ҳикоя қилади.

“Темир хоним” (2011)

Бетакрор Мерил Стрип ижросидаги яна бир ажойиб филм. Кинотасма сиёсат ва аёл тушунчасининг бир-бирига боғлиқ емаслиги ҳақидаги фикрни йенгиб ўта олган машҳур инсон ҳақида ҳикоя қилади. Биласизки, Маргарет Тетчер Буюк Британиянинг премер-министр лавозимини егаллаган илк аёл киши еди. У одамлар қалбида ўзига нисбатан нафақат ҳурмат, балки муҳаббат ҳам пайдо қила олди.

Мерил Стрипнинг ушбу филмдаги иши жуда юқори баҳоланган бўлиб, уни оддий томошабинлар билан бир қаторда профессионал танқидчилар ҳам олқишлаганлар. Шу тариқа филм Мерил хонимга “Енг яхши актриса”сифатида Оскар ҳамда “Олтин глобус” мукофотларини олиб келди.

“Амалиётчи” (2015)

 

Джулс Остин ҳали ёш бўлишига қарамасдан омадли бизнес леди бўлишнинг уддасидан чиққан. У интернет савдоси билан шуғулланувчи катта бир компанияни бошқаради, ўз вазифасини аъло даражада уддалайди ҳам. Унинг бизнеси гуллаб-яшнамоқда, раҳбарият еса одатий ишлашга кўмаклашиш учун бир нечта амалиётчи ёллашга қарор қилади. Уларнинг бири еса компанияга кўнгилли сифатида келган 70 ёшли Бен еди. Оптимистик кайифиятга ега бўлган нафақахўр ишлаш ва янгилик қилиш иштиёқи билан ёнарди.

Кутилмаган бир пайтда Джулс ва Бен орасида ишончли дўстлик пайдо бўлади, бу еса уларнинг ҳар иккисига ҳам ҳаётдаги муҳим нарсаларни ўрганиш учун ёрдам беради.

“Буни қандай уддалайди, билмайман” (2011)

Аёлларга замонавий ҳаётга барча нарсага улгуриш жуда катта муаммо: профессионал соҳада ривожланиш, болаларни улғайтириш, уй-рўзғор ишларига улгуриш, турмуш ўртоғини ҳам еътиборсиз қолдирмаслик ва ҳоказо.

Ушбу ишларнинг барчасини уддабуронлик билан бажара оладиган аёлларга еса одатда ҳавас кўзи билан қараймиз. Шу онда ҳаёлингизда фақат битта савол айланса керак: “Бу ишларни қандай уддалай оляпти?”. Филм қаҳрамони Сара Жессика Паркер фонд менеджери ва икки нафар фарзанднинг онаси.

Аёл узоқ вақт давомида карйера ва оилавий масалалар борасидаги мувозанатни топа олмайди. Суткадаги соатлар миқдори чекланган, шу сабабли исталган вақтда уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйишга ҳам тўғри келади. Балки бу борада қурбонликлар ҳам берилар… Йўқса, яна бир бор таваккал қилиб, мукаммал аёл образига мослашиш керакмикин? Қаҳрамоннинг ҳаёти оила ва карйера орасидаги мувозанатни топиш мазусига бағишланади.

 

Rate article
Add a comment