Кизларни чиройли киладиган пардозлаш турлари хакида гузал ва чиройли булиш

кизлар

Кизларни чиройли киладиган пардозлаш турлари хакида гузал ва чиройли булиш

Бугунги кунда савдо расталарида овал ҳамда тухумсимон шаклга ега бўлган спонжларнинг жуда кўп еканлигини сезган бўлсангиз керак. Гарчи спонжлар сон-саноқсиз пардоз чўткаларининг ўрнини тўлиқ боса олмаса ҳам уларнинг бир қисмини четга суриб қўйиш учун имкон беради.

Ушбу восита ёрдамида нафақат тонал воситасини тери устига суртиш, балки юзни йенгил ва табиий крем қатлами билан қоплаб олиш мумкин. Бундан ташқари спонжлардан юзни контурлаш, ёноқларга урғу беришда ҳам фойдаланса бўлади.

Хўш, дўконлардаги турли-туман спонжлар орасидан ўзингизга кераклисини қандай қилиб танлаш мумкин?

Пардоз спонжи нима дегани?

Спонж қандай шакл ёки ўлчамда бўлмасин, кичик губка бўлагидан бошқа нарса емас. У қуруқ ва кремсимон воситаларни тери юзасига суртиш учун ишлаб чиқилган. Румяна, тонал кремлар, хайтайлер, консилер ҳам шулар сирасига киради.

Спонжлар турли материаллардан – латекс, пахта, селлюлоза, поролондан тайёрланган бўлиши мумкин. Улар орасидаги поролон енг универсал восита ҳисобланади. Бу турдаги спонжни исталган турдаги крем ва пардоз воситасини суртиш учун қўлласа бўлади.

Шакл масаласига келсак, бу борадаги енг оммабоп кўриниш – тухумсимон шакл саналади. У пардоз воситаларини йенгил ва табиий кўринишда бўлишига ёрдам беради, бурун четлари, кўз бурчакларига ҳам “йетиб бора олади” ва уларни мукаммал ҳолатда пардозлайди.

Спонж пардозда қандай қўлланилади?

 кизлар

Аввало суртилиши керак бўлган восита таркибига диққат қилинг. Агар у суюқ кўринишда бўлса, спонжни сув остида чайиб оласиз ва қаттиқ сиқиб, пардозни бошлайсиз.

Тонал воситасини кафтнинг юқори томонига озроқ чиқариб олганча унга спонжни теккизиб олиш керак бўлади.

Жараён йегил ҳаракатлар билан уқаловчи йўналишларда амалга оширилиши лозим. Агар сизнинг спонжингиз тухумсимон шаклда бўлса, унинг қалин томони юз периметри, учли томонини еса кўзлар ости, бурун четлари учун қўлланг.

Қандай сақлаш даркор?

Спонж учун алоҳида идиш ажратиб қўйган маъқул. Ана шунда у пардоз қутичасидаги чангни ўзига тортиб олмайди.

Воситани ҳар икки ойда бир марта алмаштириш керак. Гарчи янгидай турган бўлса ҳам, сотиб олганингизга икки ой тўлган бўлса, янги спонж ҳарид қилишни унутманг.

Нима учун Хитой аёллари жуда ҳам ёш кўринадилар? Сирларни билиб олинг!

 кизлар

 

Хитойда гўзал аёл деган тушунча шунчаки чиройли юз тузилишининг ўзи билан чекланмайди. Қадимги Хитой маданиятида айтилишича, тана ва руҳ орасидаги бевосита алоқа инсон учун жуда муҳим, чиройли ташқи кўриниш еса ана шу ички гўзалликни кўрсатиб берадиган кичик билан жиҳат ҳолос.
Хўш, нима учун Хитой аёллари бунчалар ёш кўринадилар? Бугун ана шу жумбоқга ойдинлик киритамиз.

Биринчи сир. Кўпроқ сув ичиш

Хитой аёллари сувни жуда кўп миқдорда истемъол қиладилар. Уларни болалик пайтлариданоқўзлари билан сув олиб юришга одатлантиришади. Агар улардан ҳаётий мавжудлик шартлари ҳақида сўрасангиз, биринчи навбатда сув ҳақида ёдга олишлари тайин. Хитойнинг ҳар бир бурчагида махсус кулерлар мавжуд, бундан ташқари аёлларнинг ўзлари  ҳам кўчага чиқиш аввалидан албатта сув кўтариб олишади.

Иккинчи сир. Қуёшдан сақланиш

 кизлар

Бундан юз йиллар аввал ҳам хитойлик аёллар учун терининг оппоқ ранги жуда муҳим бўлган. Айтишларича, тери ранги қанчалар оқ бўлса, бу аёлнинг ижтимоий келиб чиқиши юқори еканлигидан дарак берар екан. Шу сабабли ҳам Хитой аёллари қуёш нуридан сақланишга жуда катта еътибор қаратишади. Бу борадаги асосий воситалардан бири еса қуёш нурларидан ҳимоя қилиш таъсирига ега бўлган крем саналади.

 

Учинчи сир: Ҳар қандай ичимликнинг ўрнини чой босиши керак

 

Хитой аёлларининг енг севимли ичимликларидан бири сўзсиз – чой саналади. Мутахассислар турли гиёҳлар, гуллар, тинчлантирувчи аралашмалар қўшиб дамланган чой инсон саломатлиги ва гўзаллигига катта таъсир кўрсатишини кўп бор такрорлаганлар. Аммо бу ўринда чой ичига шакар ёки сут қўшмаслик кераклигини унутманг.

Тўртинчи сир. Тўғри ташкил етилган кун тартиби

 кизлар

Тўғри ташкил етилган кун тартибининг ёшлик ва гўзалликка алоқаси нимада дейсизми? Агар куннинг маълум бир вақтлари давомида овқатланиш ва ухлашга диққат қарацангиз, тез орада буни ўзингиз ҳам тушуниб оласиз. Хитой аёллари тушликдан кейин бироз мизғиб олишни унутмайдилар. Бу еса ўз навбатида ҳолсизликни нари кетказиб, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.

Бешинчи сир. Калорияли десертлар истеъмоли камроқ бўлиши керак

 кизлар

Ҳеч кимга сир емаски, Хитой ошхонаси ва таомлари бизнинг одатий таомлардан бутунлай фарқ қилади. Одатда мазкур ўлкада ширинликларниа сосий таомдан алоҳида истеъмол қиладилар. Шунда ҳам десерт сифатида йенгил йегулик танлаб олинади.

Олтинчи сир. Денгиз маҳсулотлари

 

Хитойда аксарият инсонлар ўз таомномаларини денгиз маҳсулотлари билан тўлдиришади. Бу еса танадаги моддалар алмашинувчи жараёнини тезлаштириб, организмдаги туз миқдорининг камайишига олиб келади.

Йеттинчи сир. Енг муҳими – хотиржамлик!

 кизлар

Юз соҳасидаги ёрқин равишда намойиш қилинган мимика ҳаракатлари тери ёшлигини сақлашга қарши курашади. Сокин ва ҳотиржам қиёфа еса – ботокс муолажасининг табиий кўринишидир. Юз мушаклари қанчалик кам ишласа, мимик ажинлар ҳам шунчалик кам бўлади.

 

Rate article
Add a comment