Балик ёги фойдаси танлашда нималарга этибор бериш керак
Балиқ ёғи — фойдаси ва қарши кўрсатмалар, сақлаш ва танлаш қоидалари
Балиқ ёғи инсониятга ўнлаб йиллар давомида маълум, у нафақат суюқ шаклда, балки қулай ҳисобланадиган капсулаларда ҳам чиқарилади. Ушбу умумқўллаб-қувватловчи восита болаларда рахитни олдини олиш, катталарда витамин йетишмаслигига қарши курашиш ва бошқа бир қатор ҳолларда қўлланилади.
Балик ёғининг тарихи
ХИХ асрда фармацевт Меллер денгиз соҳили аҳолисининг саломатлиги ва уларнинг таомномасида балиқ гўштининг кўплиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлигини таъкидлади. Бу одамларда камқонлик, рахит, шабкўрлик кам кузатиларди. Лаборатория тадқиқотлари балиқ ёғининг фойдали еканлигини тасдиқлади ва уни дорихоналарда сотиш йўлга қўйилди. Илгари балиқ мойи фақат терига ишлов бериш учун ишлатилган еди.
Аммо биринчи тадқиқотлардан олдин ҳам, кўплаб халқлар балиқ ёғига еҳтиёж сезишган, уни қайнатиб истеъмол қилишган, териларига суртишган. Шимолий халқлар: Евен, Ескимос ва Якутлар уни ҳалигача фаол истеъмол қилишади, чунки оғир шароитларда маҳсулотнинг озуқавий қиймати жуда муҳимдир.
Балик ёғини олиш учун асосий хомашё — бу треска, акула ва скатларининг тери ости ёғи ва жигари саналади. Енг йирик ишлаб чиқарувчи Норвегия ҳисобланади. Шунингдек, у Россия, АҚШ ва Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари томонидан ҳам ишлаб чиқарилади.
Балик ёғининг фойдаси
Балиқ ёғида омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, организм уларни мустақил синтез қила олмайди, улар фақат озиқ-овқат орқали олинади. Шунингдек ушбу маҳсулот таркибида ёғда ерийдиган А ва Д витаминлари ва микроелементлар: магний, ёд, калций, фосфор мавжуд.
Бошқа кўплаб ёғлардан фарқли ўлароқ, балиқ ёғи танада тери ости ёғ шаклида «захираланиш» учун деярли ишлатилмайди, балки ҳужайраларнинг липид қатламини ҳосил қилишга сарфланади.
Омега-3 инсулинга сезгирликни оширади, бу ўз навбатида метаболизмни тезлаштиради, мушак массаси тўплашга ёрдамлашади ва агар мавжуд бўлса, қўшимча калорияларни ёқишга ҳисса қўшади. Шунингдек тадқиқотлар натижасида балиқ ёғини қабул қилиш мушак толаларини йўқ қиладиган гормон ҳисобланмиш кортизол миқдорини камайтириши аниқланди. Ушбу гормон даражаси юқорилиги оқсил синтезини секинлаштиради.
Яллиғланишга қарши таъсир қизғин машғулотлардан сўнг мушакларни тиклашга ёрдам беради.
Балиқ ёғи мушакларни чиқариш учун спорт билан шуғулланиш ва вазн ташлаш давомида метаболизмни тезлаштириш учун фойдалидир.
Ушбу маҳсулот, шунингдек, касалликлар туфайли ҳолдан тойганлар, қария ва болалар учун, касалликдан сўнг тикланиш даврида витамин йетишмаслигининг олдини олиш учун фойдалидир. А ва Д витаминлари организмнинг ўсишини, терининг, сочларнинг, тирноқларнинг тикланишини тезлаштиради ва суякнинг мустаҳкамлиги ва кўз саломатлиги учун жавобгардир.
Зарарлари
Балиқ ёғи бир қатор фойдали хусусиятларга ега бўлишига қарамай, уни ишлатиш учун қарши кўрсатмалар мавжуд.
Балиқ ёғи қон кетиш хавфини ошириши мумкин, шунинг учун қон ивишининг бузилиши ва антикоагулянт дориларни қабул қилишда балиқ ёғи қарши кўрсатилади. Холецистит ёки панкреатитнинг хуруж олишида еҳтиёткорлик билан фойдаланиш тавсия етилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида балиқ ёғини қабул қилишдан олдин шифокор консултациясини олиш зарур. Маҳсулотни нотўғри ёки жуда кўп миқдорда қабул қилишда ошқозон ва ичакларда реакция кузатилиши мумкин: кўнгил айниши, кекириш, диарея.
Бу муҳим!
Қабул қилишда меъёр дозани аниқ билиш керак. Суткалик меъёр аёллар учун 1100 мг, еркаклар учун еса 1600 мг`ни ташкил етади.
Тиббиётда қўлланилиши
Маҳсулот витамин йетишмовчилиги, рахит касаллиги ташхисланганда биологик фаол қўшимча сифатида буюрилади. Шунингдек, балиқ ёғи асосида атеросклерозни олдини олиш ва даволаш учун дорилар ишлаб чиқарилади.
Танлаш ва сақлаш қоидалари
Маҳсулот икки шаклда чиқарилади: желатинли капсулалар ва суюқ ҳолатда.
Идишда сақланадиган балиқ ёғини танлашга алоҳида еътибор берилиши лозим. Политўйинмаган ёғ кислоталари тезда оксидланади, шунинг учун очиқ ҳавода маҳсулот сифати тезда ёмонлашади. Маҳсулотнинг яроқлилик муддати ўтмаганлиги ва шиша тўқ қора рангда бўлиши муҳим аҳамиятга ега. Қадоқ очилганидан кейин музлатгичда сақлаш ва ундан тезда фойдаланиш тавсия етилади.
Балиқ ёғининг таъми жуда ўзига хосдир, бундан ташқари у кучли ҳидга ега. Шунинг учун воситанинг кўпчиликка ёғни оксидланишдан сақлайдиган ва сақлаш муддатини узайтирадиган желатин капсулали шакли қулайроқдир. Капсулаларни қуёш нури тушмайдиган жойда 20 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш керак.
Қадоқда омега-3 фоизи фоизи кўрсатилиши керак — 15 фоиздан 30 фоизгача. Кимёвий модда ва токсинлар билан енг кам ифлосланган балиқ ёғи уларнинг тери остидан ва танасининг орқа қисмидан олинадигани саналади, жигардан олинадиган тури еса кўп ҳам фойдали емас.
Балиқ ёғи суюқ маҳсулотдир, ранги каҳрабо рангдан оч сариқ ранггача бўлади. Ёғ ранги қанчалик оч бўлса, у шунчалик кўп тозаланган ҳисобланади ва ўзига хос таъмга ега бўлмайди.