ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАШ — РИВОЖЛАНТИРИШ СИРЛАРИ

ХОТИРАНИ

ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАШ — УСУЛЛАРИ, КУЧАЙТИРИШ, ЙАХШИЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ СИРЛАРИ

Хотира – инсон асаб тизимининг енг муҳим функцияларидан биридир. Хотирани мустаҳкамлаш кўпчиликни қизиқтирадиган саволдир. Унинг бузилишида инсон ҳаёти давомида ноқуайлик сезади ва бу жиддий неврозлар, депрессияларга олиб келади. Агар хотиранинг бузилиши узоқ давом еца, бу инсонни меҳнат қилиш қобилиятидан маҳрум етиб, ногиронликка олиб келиши мумкин. Кўп ҳолларда қариялар хотира пасайиши туфайли ҳаёт давомида оддий юмушларни ҳам бажара олишмайди. Қарилик туфайли хотира заифлашувини одатда тузатиб бўлмайди, аммо ёшликда кузатиладиган бундай муаммоларни тузаца бўлади.

Хотира билан боғлиқ муаммоларга ҳатто болалар ҳам дуч келишади. Бундай муаммоларни еътибордан четда қолдирмаслик керак, чунки инсон келажакдаги ҳаётий қобилиятлари хотира билан чамбарчас боғлиқ. Болалар хотира пастлиги туфайли ўқишдан ортда қолади, таълим олиш муассасаларига боргиси келмайди, бола асабий, жахлдор ва йиғлоқи бўлиб қолади. Муаммога еътиборсизлик қилинса, унда хотирани ривожлантириш қийин бўлади, шу сабабли чораларни ўз вақтида кўриш керак.

Ҳозирги кунда хотирани яхшилаш учун медикаментоз терапия ва халқ табобати воситаларини қўллаш мумкин. Агар хотира жуда ҳам пасайган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия етилади.

ХОТИРАНИНГ БУЗИЛИШИ: У НЕГА ПАСАЙАДИ?

Инсон хотира функциясининг механизми жуда таъсирчан, у кўпгина сабаблар натижасида бузилиши мумкин. Шифокорларнинг фикрича, хотиранинг пасайишига қуйидаги бир қатор омиллар сабаб бўлиши мумкин:

  • Жисмоний ва ақлий зўриқиш.
  • Ҳаддан ортиқ кўп ақлий меҳнат қилиш, чарчаш.
  • Сурункали уйқусизлик.
  • Сурункали стресс.
  • Кучли стрессни бошдан кечириш.
  • Тамаки маҳсулотлари чекиш.
  • Алкоголли ичимликларни суистеъмол қилиш.
  • Наркотиклар қабул қилиш.
  • Бош миядаги ёшга боғлиқ ўзгаришлар.
  • Инсулт.
  • Калла суяги жароҳатлари (очиқ ва ёпиқ).
  • Қалқонсимон без касалликлари.
  • Қон томирлар касаллиги.
  • Юрак касалликлари сабабли мияда қон айланиши бузилиши.
  • Баъзи дори препаратларини қабул қилиш.

Кўп ҳолларда болалар мактабга чиқа бошлаганида ёки юқори синфга ўтганида улар хотира пасайиши сезилади, бу бола миясининг зўриқиши билан тушунтирилади. Бундай вазиятда ота-оналар болаларига еътиборли бўлишлари, уларни койимасликлари зарур.

ХОТИРА ПАСАЙИШИ БЕЛГИЛАРИ

Хотира пасайган ҳолатларнинг барчасида ҳам даволаш талаб қилинавермайди. Медикаментоз даволаш ва халқ табобати билан муолажалар ўтказиш учун кўрсатма — хотиранинг қисқа муддатларда тикланмаслиги бўлади. Масалан:

  • Бирон бир нарсани есда сақлаб қолишга истак бўлсада, уларни ёдда сақлаб қола олмаслик;
  • Доимий унутиб қўйиш;
  • Катта ҳажмдаги маълумотларни еслаб қолиш қобилияти йўқолиши.

ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ДОРИЛАР

Ёш болаларга хотирани кучатириш учун дорилар мутахассис рухсатисиз, ўзбвошимчалик билан берилиши тақиқланади. Дорилар, уларнинг дозировкаси ва давомийлиги шифокор томонидан буюрилади.

Катталар чарчаш, ақлий зўриқиш, уйқусизлик ва стресс ҳолатларида қуйидаги препаратлар буюрилиши мумкин:

  • Глицин.
  • Интеллан.
  • Пантогам.
  • Витрум меморй.
  • Пирасетам.
  • Алфагин.

Бундан ташқари кучли таъсир кўрсатувчи нейротроп дорилар ҳам белгиланиши мумкин:

  • Аминалон.
  • Билобил.
  • Танакан.
  • Фенотропил.
  • Ноутропил.
  • Актовегин.

ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШ УЧУН МАШҚЛАР

Хотирани яхшилаш ва кучли қилиш учун, иш жойида ҳам бажарса бўладиган, ҳар қандай ёшдаги инсонлар учун тўғри келадиган машқлар бор.

Самарали машқлардан бири расмларни еслаб қолиш. Бундай машқни ўтказиш учун бирон бир қизиқарли расм олиш керак, унда 10 тадан 15 тагача бўлган жисм, ҳайвон ва шу кабилар бўлсин. Ушбу расмга 60 сония давомида диққат билан қаранг ва у йердаги нарсаларни еслаб қолишга ҳаракат қилинг. 60 сония ўтгандан кейин расмни беркитиб, еслаб қолган нарсаларингизни айтинг ёки уларни ёзинг. Бундай машқни болалар билан ўйин сифатида ўтказсангиз, боланинг кайфияти ҳам кўтарилади. Фақатгина бир расмдан емас, 2-3 хил расмлар билан машқ қилганингиз афзалроқ.

Санаш – хотирани кучайтириш учун яхши машқ. Бу самарали усул бўлиб, 1 дан 20 гача ёки 20 дан 1 гача бўлган сонларни параллел равишда санаш керак. Масалан: 1, 20, 2, 19, 3, 18 ва ҳоказо. Ҳар куни ушбу машқни такрорлаб 10 та сонга ошириб боринг ва 100 гача йетинг. Машқни уйқудан олдин бажарсангиз анча самарали бўлади. Агар инсон сонларнинг бошқа тиллардаги талаффузини билса, параллел равишда ўз тили ва бошқа тилда сонларни санаш хотирани тиклашга тезроқ ёрдам беради.

Хотирани яхшилаш учун фойдали усуллардан бири “чапақай” қўл машқини бажаришдир. Чапақай инсонлар учун ўнг қўлни, ўнақайлар учун еса чап қўлни кўпроқ ишлатиш талаб етилади. Бундай машқ билан миянинг ишлаши кучаяди ва хотира тикланиши яхшиланади.

Хотира машқи сифатида ўқиш пайтида иккита бир хил келган ҳарфларни топиш ва уларга еътибор қаратиш ҳам мияни ишлашга мажбурлайди. Сизга яхши таниш бўлган жисм ёки хонанинг таърифи ҳақида батафсил маълумот беринг, у йерда жойлашган буюмларни бирма бир санаб ўтинг. Бу ҳам миянинг турли хил қисмларини ишлатиб, хотирани кучли қилишга ёрдам беради.

ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАШ УСУЛЛАРИ: ХАЛҚОНА ВОСИТАЛАР

БОЛАЛАРДА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШ

Енг оддий ва мазали бўлган, хотирани кучайтиришга ёрдам берадиган маҳсулот — банандир. Шунчаки болага оч қоринга 1 дона ва уйқудан олдин 1 дона банан бериш керак. Банан таркибига кирувчи моддалар мияда қон айланишига ва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари банан истеъмол қилиш стресс ҳолатидан олиб чиқишга ҳам ёрдам беради, стресс еса болаларда хотира заифлашувининг бир сабабидир.

Асал ва ялпиз ҳам хотирани мустаҳкамлаш хусусиятига ега. Улардан доривор ичимлик тайёрлаш учун 1 чой қошиқ ялпиз (қуритилгани) олиб, 2 стакан қайнаган сувга солинади, еритмани 30 дақиқа оғзи ёпиқ идишда сақлаб, сўнг унга 2 чой қошиқ асал қўшилади. Бундай ичимликни болага кун давомида бериб туриш керак. Асал ва ялпиз нафақат хотирани мустаҳкамлайди, балки иммунитетни ҳам оширади.

Хотирани даволаш учун салат. Қирғичдан чиқарилган сабзига майиз ва ёнғоқ ва ёгурт қўшиб, болага беринг. Бундан ташқари, салатга асал ҳам қўшса бўлади. Унинг таркибидаги моддалар асаб тизими зўриқишлари, стрессдан халос етиб, хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради.

КАТТАЛАРДА ХОТИРАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Қарағай қуббаси – бош мияга ижобий таъсир кўрсатади. Доривор восита тайёрлаш учун 1 чой қошиқ қарағай қуббаси олиб, 250 мл сувда 10 дақиқа қайнатилади. Сўнг аралашма совутилади. Бундай аралашмани 2 чой қошиқдан 3 марта, овқатдан кейин қабул қилинг. Овқатдан олдин бундай воситани қабул қилиш тавсия етилмайди, чунки у ошқозонга қўзғатувчи таъсир етиши мумкин.

Тухум сариғи ҳам хотира учун фойдали ҳисобланади. Аввало, қайнаталиган тухум сариғидан 3 дона олиб, уни асал билан яхшилаб аралаштириш керак. Уни оч қоринга истеъмол қилинг. Даволаш муддати 1 ой. Кутилган натижа 1 ҳафта ичида билина бошлайди.

ХОТИРАНИ ЙАХШИЛАШ УЧУН ТАБИИЙ МАҲСУЛОТЛАР

Хотирани мустаҳкамлаш сирлари билан таниш бўлганлар учун қуйидаги маҳсулотлар бегона емас:

  • Балиқ. Бу маҳсулотни кўпроқ ақлли бўлишни истаганлар истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, политўйинган омега-3 ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миянинг қон таъминотини яхшилайди.
  • Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларини бартараф етишга ёрдам беради.
  • Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресслардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
  • Ёнғоқ — хотирани яхшиловчи маҳсулотлар орасида яна бир фойдали маҳсулот бўлиб, у дофаминга бой ҳисобланади ва фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнғоқ — бир суткалик меёр. Шунингдек, ёнғоқлар миянинг барвақт қариб қолишини олдини олади.
  • Саримсоқ таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани мустаҳкамлаш учун, шу билан бирга миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига тўсқинлик қилиш учун ҳам фойдалидир.
  • Рух хотирани яхшилайди. У балиқ, қўзоқли маҳсулотлар ва нон таркибида кўп бўлади.
  • Ёд. Миянинг нормал фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Ақлий қобилият ва кайфиятга таъсир қилади. Балиқ, денгиз карами ва хурмо таркибида кўп миқдорда ёд мавжуд бўлади.
  • Бор. Агар у йетишмаса, мия фаолияти секинлашаду. Шунинг учун хотира пасайганда олма, нок ва узум каби мевалардан кўп миқдорда истеъмол қилиб юринг.
  • Магний. Асаб импулсларини ўтказишга жавобгар модда ҳисобланади. Ёнғоқ, ловия, соя, гречка, какао ва лавлаги магнийнинг кони ҳисобланади.
  • Темир. Еслаб қолиш лаёқати ва диққатнинг жамланиши учун жуда муҳим. Темир кўп миқдорда гўшт маҳсулотлари, жигар, қуруқ мевалар таркибида мавжуд.
  • Витамин C. Наъматак, қора қарағат, четан, чаканда, ситруслар, қизил қалампир, йерқалампир, петрушка, пиёз, шивит ва карам таркибида мавжуд.
  • Б гуруҳ витаминлари. Асаб тизимини уйғунлик билан ишлаши учун муҳим. Б1 — кепак, нўхат, ёрмалар, ёнғоқ, жигар, тухум сариғи ва сутда, Б12 — гўшт, мол жигари, балиқлар таркибида кўп мавжуд бўлади.

ХОТИРА ПАСАЙИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Хотира пасаймаслиги учун бир қатор оддий усуллар бор. Улар асаб тизимини соғлом ҳолатда сақлашга ва хотирани кучайтиришга ёрдам беради. Профилактик чора-тадбирларга қуйидагилар киради:

  • Бир кунда камида 2 литр сув ичиш (суюқ овқатлардан ташқари);
  • Овқатланиш рационига еътибор қаратиш;
  • Ҳар куни хотирани мустаҳкамлаш учун машқларни бажариш;
  • Ҳар куни тоза ҳавода сайр қилиш;
  • Зарарли одатлардан воз кечиш;
  • Суткасига камида 8 соат ухлаш;
  • Вақти-вақти билан дам олиб туриш;
  • Стресслардан максимал даражада қочиш.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan