СЕПКИЛЛАРНИ ЙОКОТИШ — КОСМЕТОЛОГИК МУОЛАЖАЛАР

СЕПКИЛЛАРНИ

СЕПКИЛЛАРНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН — НИҚОБЛАР, КРЕМЛАР, КОСМЕТОЛОГИК МУОЛАЖАЛАР

Одатда баҳор ойларида айрим аёлларимиз сепкил тошиши ва юздаги доғлар қорая бошлаганидан шикоят қилишади. Ёшликда пайдо бўлган сепкилларга вақтида еътибор берилмаса кўпайиб, ранги тўқлашиб боради. “Сепкилларни йўқ қилиш учун нима қилиш керак”, дейсизми? Яхшиси, саҳифамизда берилган маслаҳатларимизга амал қилинг.

СЕПКИЛ НИМА САБАБДАН ПАЙДО БЎЛАДИ

Сепкил — юздаги пигментли доғлар. Тери ва сочларнинг ранги учун меланин пигменти жавобгардир. Моддаларнинг мувозанацизлиги, стресс ва витамин йетишмовчилиги билан тери ҳужайралари пигментацияга ега бўлиши мумкин. Сепкиллар пайдо бўлишининг асосий сабаблари ота-онадан болага ўтадиган ирсият билан боғлиқдир.

Сепкиллар касаллик емас, уларнинг «ефелидлар» деган илмий атамаси мавжуд. Шунинг учун улар соғлиқдаги жиддй оғиш емас, терининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Сепкиллар нафақат юзга, балки бутун баданга тошиши мумкин. Сепкилли қизлар баҳор қуёшидан сақланиши мақсадга мувофиқ.

Сепкил 25 ёшгача кўпаяди ва ­ранги ҳам тўқлашади. 30 ёшдан кейин еса, аксинча ранги оқаради, лекин миқдори ўзгармай қолаверади. Қизиғи, 40 ёшдан сўнг улар умуман йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин.

Айрим ҳолатларда ички касалликлар ҳам доғлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун биринчи навбатда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Мисол учун, ҳомиладорлик, жигар-талоқ касалликлари, камқонлик, ички секресия безлари ишининг бузилиши, витамин С йетишмаслиги ҳам юзда жигарранг ва қорамтир доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

ШИФОКОРЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Одатда сепкил болалар 5-6 ёшлик пайтидан бошлаб кўринади. Катта бўлгани сари камая боради, 35 40 ёшдан кейин еса бутунлай йўқолиб кетади. Терини оқартириш мақсадида қўлланиладиган кўпгина ёғли суртмалар тери юза қаватини ундаги доғ билан бирга кўчириб туширади. Бироқ сепкилга сабаб бўлувчи ҳужайралар терининг анча чуқур қаватига жойлашган бўлади. Шунинг учун оқартирувчи кремлар фақат вақтинча ёрдам беради.

Аввало юзни қуёшдан асраш лозим. Тери ёғли ёки нормал бўлса, оқартириш учун бодринг, лимон, қатиқ, петрушка қайнатмаси ҳам ишлатиш мумкин. Юзга қатиқ суртиб, 15 20 дақиқадан кейин илиқ сувда ювиш тавсия етилади.

СЕПКИЛЛАРНИ КЕТКАЗИШ УСУЛЛАРИ

СЕПКИЛЛАРНИ ЙЎҚОТИШ УЧУН МИСР АЙОЛЛАРИНИНГ СИРЛАРИ

Миср аёлларининг таъкидлашларича, агар юзда сепкил ва доғлар бўлса, мунтазам равишда қумли ниқоб қилиб туриш мақсадга мувофиқ. У сепкил ва доғларни кетказиб, юз терисини ёшартирар, кўз остидаги ва бошқа ажинлар текисланиб, йўқоларкан. Ниқоб учун қуёш нурида қизиган қумдан фойдаланиш яхши фойда беради.

СЕПКИЛГА ҚАРШИ НИҚОБЛАР

  • Сепкил давоси сифатида аччиқ бодомни майдалаб, уни шаробга қўшиб юз ювилса, сепкиллар рангсизланади.
  • Сепкил ва қора доғларни кетказиш учун кўпроқ редиска, сут истеъмол қилиш керак. Ҳар куни бодринг шарбати билан юзингизни артиб туринг.
  • Юздаги сепкилларни кетказишга мош ҳам ёрдам беради. Мош илдизидан сиқиб олинган ширасини юзга суртинг ва 30 дақиқадан сўнг қайнаб, илитилган сувда чайиб ташланг.
  • Бақлажон шарбатини юзингизга суртиб, 15 дақиқадан сўнг ўтли дамлама билан юзингизни чайиб олинг.
    1 ош қошиқ сузма, 1 та тухум оқи ва бир ош қошиқда ўсимлик ёғи яхшилаб аралаштирилиб, юзга қалин қилиб суртилади. 20 25 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади.
  • Бир бойлам укропни 10 15 дақиқа сувда қайнатиб, докадан ўтказилади. Сўнг оғзи бекиладиган идишга солиб, музлатгичга қўйилади. Ана шу қайнатма билан ҳар куни юз артиб турилса, доғлар кетиб, юздаги шўралашлар ҳам йўқолади.

Қуёш нурлари таъсирида доғ ишлаб чиқарадиган ҳужайралар янада фаол ишлайди, бу еса сепкил кўпайишига олиб келади.

КОСМЕТОЛОГИК МУОЛАЖАЛАР

  • Сепкилларни лазер ёрдамида йўқотиш. Ушбу муолажа жараёнида лазер ўта аниқ ишлайди ва одатий тери ҳужайраларига таъсир қилмайди. Ушбу муолажа медикаментоз усулларга тегишли, шунинг учун у жуда қиммат туради. Бироқ, битта муолажанинг ўзи сепкилларни кетказиш имконини беради.
  • Фототерапия. Ускунали даволаш қисқа муддатли чақнашлар ёрдамида пигментларни оқартириш орқали сепкиллардан тезда халос бўлишни таклиф қилади. Бундан ташқари, ҳуснбузар ва акне каби бошқа муаммоларда ҳам ёрдам беради.
  • Пилинг. Пигментларнинг миқдори кўп бўлган терининг юқори қатламини олиб ташлайдиган кислотали препаратлар билан ишлов бериш усули. Пилингдан сўнг, тери тикланиши учун вақт керак, шунинг учун косметологнинг тавсияларини жиддий қабул қилинг.

Косметолог қўшимча равишда сепкилга қарши крем буюриши ҳам мумкин.

Rate article
Add a comment