СОЧ ТЎКИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ — САҚЛАБ ҚОЛИШ УЧУН ТАВСИЙАЛАР

СОЧ ТЎКИЛИШИНИ

СОЧ ТЎКИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ — УСУЛЛАРИ, СОЧЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ УЧУН ТАВСИЙАЛАР

Соч фолликуласи — динамик тузилма бўлиб, ташқи муҳит ўзгаришига жуда сезгир саналади. Соч фолликулининг ҳар бир сикли тезлиги гормонлар, озиқа моддалар, токсинлар, биологик фаол молекулалар каби кўплаб омилларга боғлиқ. Соч тўкилиши кўпинча уларнинг ҳаётий сикли бузилиши билан боғлиқ. Бу бузилишлар ташқи ёки ирсий омиллар билан боғлиқ.

Шуни тушуниш керакки, ирсий (генетик) келиб чиқишли соч тўкилиши (андрогенетик алопецияни) олдини олиш усуллари мавжуд емас.

Ташқи омиллар томонидан чақирилганларини еса олдини олиш мумкин ва бу даволашдан кўра анча камроқ меҳнат талаб етади. Аксарият одамлар еса сезиларли миқдорда соч тўкилишига дуч келишгандагина профилактика ҳақида ўйлай бошлашади.

Соч тўкилиши табиий жараёндир. Ҳар куни киши 60-100 тола соч йўқотади. Одатда, янги ўсиб чиққан ва тўкилган сочларнинг сони бир хил даражада бўлади, бироқ маълум шароитларда унинг тўкиладиган улуши ортиб кетади.

СОЧ ТЎКИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

Тери, тирноқ ва сочнинг ҳолати тананинг ички ҳолатини акс еттиради, шунинг учун сочлар тўкилганда ушбу жараённинг бирламчи сабабини бартараф етиш керак.

Соч тўкилишини олдини олишнинг асоси — умумий саломатликни қўллаб-қувватлаш ва овқатланишни меъёрлаштиришга қаратилган. Соғлом турмуш тарзи бунга яқиндан кўмаклашади. Бундан ташқари, қуйидаги тавсияларга ҳам амал қилиш керак:

  • Оқсиллар исътемол қилиш. Соч оқсилдан ташкил топганлиги сабабли, кундалик рационда улар йетарли миқдорда еканлигини назорат қилиш керак. Ҳайвон маҳсулотлари киритилмаган парҳезлар, кам миқдорда калория истеъмол қилиш, ошқозон-ичак тракти касалликлари бу ҳолатни янада оғирлаштиради.
  • Витамин ва микроелементлар. Темир, калсий, рух ва Б витамини сочларнинг ўсишига ижобий таъсир қилибгина қолмай, уларнинг тўкилишини олдини олишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Тўғри овқатланиш ва диетолог тавсияларига амал қилиш енг оддий профилактик чоралардир.
  • Тезда вазн ташламаслик. Қатъий парҳезлар ва тезда вазн ташлаш бўлинаётган соч фолликулларига шок сифатида таъсир кўрсатиши, натижада соч толаларининг ўсишига салбий таъсир қилиши мумкин.
  • Бош териси гигиенаси. Аҳамияти юқоридагилардан кам бўлмаган яна бир ёндашув. Бошнинг сочли қисмида ёғнинг ортиқчалиги ачитқи замбуруғларининг кўпайишига шароит яратади. Улар ўз навбатида ёғларни ёғ кислоталаригача парчалаб, шу тариқа бош терисига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Бунда тез-тез ювиш ҳам, узоқ вақт ювмаслик ҳам салбий таъсирга ега.

Ҳамроҳлик қилувчи омилларни ҳам инобатга олиш керак. Бу тамойил кўпинча беморлар томонидан бееътибор қолдирилади. Сочга шикаст йетказувчи таъсир кўрсатадиган омиллардан қочиш керак. Сочни меъёрдан ортиқ тортиб ўриш бу турдаги турмакни узоқ муддат сақлаш уларнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

Ҳар қандай кимёвий агентлар салбий таъсирга ега. Қўпол артиш ва тараш, фен билан тез-тез қуритиш ҳам нам сочларни жароҳатлайди ва мавжуд соч толаларининг тўкилиши ва синиб қолишига олиб келади. Бу омилларнинг таъсирини минимал даражагача чеклаш керак.

Бундан ташқари, муаммо авж олиб бўлган бўлса, соч ўстириш усуллари билан танишиш ҳам мумкин.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan