Сокол устириш янги йул топилди коринг
Сокол нафақат еркакликни ифодалайди, балки шахс урфда бўлган тенденциялардан хабардор еканлигини ҳам англатади. Қуйида уй шароитида сокол чиқариш учун нима қилиш кераклиги ҳақида батафсил.
Ушбу қийин вазифа олдидаги енг катта хато — барчасига имкон қадар тезроқ еришиш истаги. Ёдда тутинг, тезда сокол чиқаришнинг иложи йўқ. Камида олти ой вақт керак бўлади.
Шу сабабли сабр-тоқатли бўлиб, сезилар-сезилмас чиққан «тукчаларни» ҳам калталамасликка тайёрланиш керак. Енг биринчи қадам — сокол олишни тўхтатиш. 3-4 ҳафта умуман тиғ теккизмасдан, шунчаки янги образга мослашиб олиш ва олинган натижани таҳлил қилиш лозим.
Соколга ўсиши давомида шакл бериш ёки бир текис қилиб қиришдан сақланиш зарур. Бу қадам у йетарлича қалинлашганда ва шакл бериш учун керакли бўлган узунликка йетишганда амалга оширилиши мумкин.
Радиатион Протеcтион Досиметрй журналида чоп етилган Жанубий Квинсленд Университети олимларининг яқинда ўтказилган тадқиқоти натижаларига кўра, сокол юз терисини қуёшнинг ултрабинафша нурланишининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Демакки саратон ривожланиши хавфини камайтиради.
https://www.youtube.com/watch?v=7rWIbMauhQ0
ДЕРМАТОЛОГ ТАВСИЙАЛАРИ
Юздаги тукларнинг қалин бўлиши 85% генларга боғлиқ. Шу сабабли, ирсият бунинг аксини аниқлаб қўйган бўлса, ҳатто енг самарали усулларни қўллаш билан ҳам сийрак соколни сезиларли даражада қуюқлаштириб бўлмасликка тайёр туриш керак. Албатта, бунда ёш инобатга ҳам олиниши ҳам аҳамият тутади. 18-20 ёш ёки ундан олдин муддатларда генлар ҳақида бирон қандай хулоса қилиб бўлмайди.
Шунга қарамай, ҳар қандай вақтда заҳирада 15 фоиз сақланиб қолади, айнан шу фоиз керакли натижага еришиш калити бўлиши мумкин. Хуллас, таъсирни максимал даражада ошириш учун қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутиш даркор:
- Ҳафтада бир марта юзни пилинг қилиш. Ушбу муолажа ўлик ҳужайралардан қутулишга ёрдам беради (улар еса соч ўсишини секинлаштиради) ва еҳтимолли бактериялардан халос етади.
- Ҳар сафар юзни совун билан ювгандан кейин уни қуриб қолишини олдини олиш учун намлантирувчи лосойнлардан фойдаланиш. Бу соч фолликулаларни ўлик тери билан тиқилиб қолишини олдини олади.
- Сокол ўса бошлаганда, юзда қичишиш пайдо бўлиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида махсус ёки қазғоққа қарши оддий шампун билан уларни ювиб туриш керак. Бу қўзгалишни камайтиришга ёрдам беради.
- Овқатланишга келганда, қарши кўрсатмалар бўлмаган ҳолларда оқсил ва тўйинган ёғларга бой таомларга афзаллик бериш керак. Биринчиси соғлом сочларнинг ўсишига ёрдам беради, тўйинган ёғлар билан комплексда еса сокол чиқишини
- рағбатлантирувчи асосий омил — тестостерон даражасини оширади.
- Б гуруҳи витаминлари йетарли миқдорда бўлишини таъминлаш. Айниқса биотин сифатида танилган Б7 кўп миқдорда зарур бўлади. У организмда оқсил ва ёғ мувозанатини тартибга солади. Ёнғоқ, жигар ва буйраклар, шунингдек тухум сариғида кўп миқдорда мавжуд.
Кўп миқдорда сув ичиш ва сувсизланишдан сақланиш ҳам муҳим тадбирлардан бири. Акс ҳолда тери қуруқлиги ва қипиқланиши тукларнинг ўсишига салбий таъсир ўтказади.
Соколни тез-тез устара билан қириш унинг ўсишини рағбатлантиради деган гап афсонадир. Бундай фикрлашнинг сабаби — янги ўсиб чиқаётган туклар қалин ва қаттиқроқ кўриниши ва сезилишида. Лекин улар батамом ўсиб чиққач, барчаси яна ўз ҳолига қайтади, йетарли узунликни қўлга киритиш учун еса яна кутишга тўғри келади.
ТЕСТОСТЕРОННИ ОЧИРИШ
Организмнинг мукаммал фаолиятига жиддий аралашув ҳеч қандай ижобий натижа бермайди. Бироқ, тестостерон даражасини ошириш учун озроқ туртки бўла оладиган ва саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган ёндашувлар мавжуд. Уларнинг ножўя таъсирлари минимал даражада, самараси еса йетарлича:
- Жисмоний машқлар. Ҳафтада бир неча марта жисмоний машқлар қилиш тестостерон ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
- Д витамини даражасини ошириш. Ушбу витамин сақланувчи қўшимчалар қабул қилиш ёки ҳар куни қуёш нурларидан йетарлича баҳраманд бўлиш тавсия етилади.
- Алкоголли ичимликлар ичиш, чекиш тестостеронга қарши таъсир кўрсатади, демакки сокол ўсишини секинлаштиради.
ШАКЛ БЕРИШ УЧУН ТАВСИЙАЛАР
Соколнинг керакли узунлигига еришилгач (4-6 ойдан сўнг), кейинги босқич — шакл беришга ўтиш керак. Биринчи марта буни махсус билимга ега сартарошларда амалга оширган яхши. Акс ҳолда тажрибасизлик натижасида бир неча ойлик меҳнатни кўкка совуриш мумкин. Стилистлар моданинг барча тенденцияларидан хабардор бўлади. Қолаверса, юз шаклингизга қайси сокол тури мос келишини аниқлай олади.
Хуллас, уста керакли шаклни танлаб бергач, кейинчалик уй шароитида дастлабки шакл асосида уни калталаш ва текислаб туриш мумкин. Бунинг учун електр триммер ёки махсус соч кесиш ускунасидан фойдаланиш лозим (уларнинг асосий фарқи ўлчамида, холос).
- Сокол ўсгани сари аста-секин калта қилиб борилади. Ён томонлари максимал даражада калта қилинади, олд томони еса узунроқ қилиб қолдирилади.
- Нотекисликларни бартараф етиш муҳим — бу «профессионал бўлмаган» соколда кўзга ташланадиган биринчи камчиликдир. Лаб юқорисидаги тукларга алоҳида еътибор бериш керак. Агар улар меъёрдан ортиқ ўсиб кеца, дарҳол калта қилиш жоиз.
- Сокол жағ чизиғи бўйлаб ёки жағнинг пасти бўйлаб ўтиши мумкин. Аммо бўйин очиқ қолиши керак — ҳиқилдоқ бўртиғига қараб мўлжал олиш лозим.
- Чизиқни аниқлашнинг енг осон усули: кўрсаткич ва ўрта бармоқларни бирлаштириб, ҳиқилдоқ бўртиғига қўйиш ва бир қулоқдан иккинчисига қараб «У» ҳафрини чизишдир. Шакл еса ҳосил бўлган ҳаёлий чизиқ бўйлаб берилади.
- Агар туклар табиатан жуда сийрак бўлса, узун сокол қўйишдан бош тортиш ва янги ўсиб чиқаётгандаги ҳолат билан чекланиш тавсия етилади.
УЙ ШАРОИТИДА СОКОЛНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШЛАШ ЖОИЗ
Соколни ўстириш — ишнинг ярими, уни парваришлашни ҳам билиш муҳимдир. Қуйида бунга оид баъзи бир қоидалар келтирилади.
- Соколни ювиш сочни ювиш каби ўрин тутади. Бунинг учун оддий шампундан фойдаланиш мумкин. Аммо совун ишлатиш тавсия етилмайди: тери қипиқлана бошлаши еҳтимоли мавжуд.
- Ҳар куни соколни тараш керак: ерталаб ва кечқурун. Бу нафақат туклар чигаллашиб қолишини олдини олиш учун, балки унда қолиб кетган озиқ-овқат қолдиқлари, чанг ва бошқа жисмларни олиб ташлаш учун ҳам зарур.
- Туклар силлиқ ётиши учун чакамуғ ёки палма ёғидан, махсус кондиционердан фойдаланиш мумкин. Яна бир вариант: одатий косметик мум. Фақат дастлабки фойдаланишдан олдин аллергияга синовни амалга ошириш талаб етилади.
- Душдан кейин соколни фен билан қуритиш керак емас — шунчаки яхши қуруқ сочиқ билан артиб олиш кифоя.
- Арсеналда триммер, қайчи, оралиғи кенг ва тор бўлган тароқлар бўлиши лозим.
- Нолдан бошлашга тўғри келмаслиги учун шаклни мунтазам равишда тўғрилаб туришни одат қилиш тавсия етилади.
- Туклар ўзига ҳидларни яхши шимиб олади. Шу сабабли, касб-ҳунар ёки бошқа зарурат туфайли ўткир ҳидлар билан ишлашга тўғри келганда, уни тез-тез ювиб туришга тайёр бўлиш керак.
- Кундалик текислашдан қутулиш учун лазерли епиляцияга мурожаат қилиш мумкин. Албатта бу арзон муолажалардан бири емас, қолаверса услуб ёқмай қолса, туклар ўсиб чиқишини анча кутиш керак бўлади. Шу сабабли, бундай қадам қўйишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш зарур.