ТУШДА ЧАЙОН КЎРИШ ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРИ БЎЛИШИ МУМКУН

ТУШДА ЧАЙОН

ТУШДА ЧАЙОН КЎРИШ  қандай оқибатлари бўлиши мумкун

Тушда чаён кўриш таъбири — бу ҳашарот сизга зарар йетказиш учун ҳеч бир имкониятни қўлдан бой бермайдиган сохта дўстлар белгиси ҳисобланади. Агар сиз уларга тўсқинлик қила олмасангиз, уларнинг ҳаракатларидан азият чекишингиз мумкин.

ТУШДА ЧАЙОН КЎРИШ ТАъБИРИ

Чаёнлар — золимлик, ғазаб, алдов тимсоли, чунки ўлжасини заҳар ёрдамида нобуд қилади. Баъзида еса ғазаб отига миниб, ўзини ўлдириши ҳам мумкин. Агар у ўлжасини ўлдираётганини кўрсангиз, яқин орада нохуш воқеанинг гувоҳи бўласиз. Чаён бошқа ҳашаротлар қуршовида бўлса, душманларингиз устидан ғалабага еришасиз. Агар тушда чаённи оёқ билан босиб ўлдирсангиз, сизга ёмонлик тилаётганларга қарши уларнинг қуроли билан курашиш керак. Умуман тушга чаён кирса, бу яхши белги емас.

ТУШДА ЧАЙОН КЎРСА: ОИЛАВИЙ ТАъБИР

Думи билан ўзини чақаётган чаён — рақибларингизнинг ҳийла-найранглари ўзларига қарши чиқади. Агар улар билан курашга киришган бўлсангиз, келгуси ойда ҳал қилувчи ҳаракатлардан сақланинг — ўзингизга зарар йетказишингиз мумкин. Кишини тушда чаён чақса — бу яхши белги. Сиз касаллик ёки бахциз ҳодисалардан қутилиб қолишингиз мумкин. Лекин шунга қарамай еҳтиёт бўлинг. Копалинский туш китобида чаён — жиддий зарар, йўқотишларга дея талқин қилинади.

ЕЗОТЕРИК ТУШЛАР ТАъБИРИ: ЧАЙОН КЎРИШ НИМАНИ БИЛДИРАДИ?

Киши тушида чаённи кўрадиган бўлса, узоқ йўлга сафарга чиққанда еҳтиёт бўлиши керак. Чаёнлардан тайёрланган таом истеъмол қилиш — реал ҳаётда сизнинг ҳаётингизни ижобий томонга ўзгартирадиган инсон билан танишишингиздан дарак.

Агар тушда ундан қўрққан бўлсангиз, анчадан буён ишониб келаётган кишингизнинг панд беришига тайёр туринг. Тушда чаён ўлдириш — душманларингизнинг режаларини пучга чиқарганлигингиз рамзи.

РУҲШУНОС Г.МИЛЛЕРНИНГ ТАъБИРИ

  • Тушда сариқ чаён кўриш — катта кўнгилсиз ҳодисалар (ўғрилик, хиёнат ва ҳоказо).
  • Чаён тутиб олиш — жуфтингизга еътиборингиз ортгани белгиси.
  • Оловда ёнаётган бўлса — киши ўзи нима хоҳлаётганини билмаслиги, фикрни жамлаш кераклиги.
  • Катта қора чаён кўрса — олдинда улкан ўзгаришлар турганлигидан дарак.
  • Унинг чақиши — хафагарчиликка, ҳамсоялар билан келишмасликка.

ЧАЙОН ҚАТНАШГАН ТУШНИНГ ТАЛҚИНЛАРИ

  • У одамнинг кафтида бўлса — севимли инсон билан очиқчасига гаплашиб олиш керак.
  • Чаён банка ёки бошқа идишда қамалиб қолган бўлса — ҳаётингизда рақиб пайдо бўлишига.
  • Танангизда сариқ ёки қизил чаён ўрмалаб юрган бўлса — ўткир ҳиссиётларга.
  • Тўшагингизда бўлса — яқин орадаги тун жуда қизиқ бўлишига.
  • Уни думидан ушлаб олиш — атрофингизда содир бўлаётган барча воқеаларни тўлиқ назорат қилаётганингиздан дарак.
  • Кўплаб кичик чаёнлар — ҳамкорлар билан базм уюштиришга.
  • Чаёнлар бир-бири билан уруш қилаётган бўлса — узоқ давом етадиган баҳсда сиз ғалаба қозонишингиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan