ТУШДА ЙОМГИР КЎРИШ — ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРИ БЎЛИШИ МУМКУН

ТУШДА ЙОМГИР

ТУШДА ЙОМГИР КЎРИШ — қандай оқибатлари бўлиши мумкун

Йомгир — оби ҳаёт, йерни суғорадиган қон. Ҳодиса ҳаётий кучлар, ҳаво енергияси, сувни акс еттиради. У осмондан ёғилиши туфайли илоҳий кучлар билан боғлиқ ҳисобланади. У яратган томонидан берилган барака саналади, мўл ҳосил, покланиш ва ёқимли ҳиссиётларни ваъда қилади. Тушда йомгир кўриш — у ёки бу воқеа сабаб янада бахтлироқ бўлишни англатади.

ТУШДА ЙОМГИР КЎРИШ: ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИН

  • Аёл киши йомгир ёғишини кўрса — фарзанд кўришга интилиш;
  • Йомгирдан яшириниш — туш кўрувчи ҳозирча фарзандли бўлмаслиги учун барча нарсани қилади;
  • Еркаклар жинсий ҳаёт соҳаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келганда тушда ушбу табиат ҳодисасини кўришлари мумкин;
  • Агар болалар тушда йомгирдан қочиб, панага ўтишса, оилада яна битта фарзанд дунёга келишини хоҳламаётганлигидан дарак;
  • Кучли сел — кишининг кун давомида йиғилиб қолган нохуш ҳиссиётларидан тозаланиши. Агар бундай тушда булутлар жуда кўп бўлса, демак туш кўрувчи маънан чарчаган. Яқин кишилардан ёрдам қўли сўрашдан тортинмаслик керак;
  • Агар сел туфайли кийим-кечаги ҳўл бўлиб кетган бўлса, бу инсон сўнгги пайтларда жуда ишонувчанлик қилмоқда. Бошқалар еса бундан ўз мафаати йўлида фойдаланиши мумкин.

РОМАНТИК ТАЛҚИН

  • Аёл киши тушда йомгир остида қолиб кетиши — реал ҳаётда янги танишувларда еҳтиёт бўлиш керак. Улар қисқа муддатли бўлиши ва аёл обрўсига путур йетказиши еҳтимоли мавжуд.
  • Момақалдироқ, кучли шамол, сел — жинсий енергия чиқиш йўлини изламоқда. Муносабатлардаги бир хилликка барҳам бериб, сюрприз ташкиллаштириш мумкин.
  • Оилавий инсонлар тушда ҳўл бўлиб қолишганини кўрса — оиладаги ҳис-туйғулар совуқлашаётганига.
  • Тушда уйнинг томи бўлмаслиги ва ёғаётган йомгир тўғридан-тўғри оила аъзолари устига тушиши — туш кўрувчи оилавий муоаммоларни бир ўзи ҳал қилиши керак бўлишига.

ТУШДА ЙОМГИР ЙОҒИШИ

  • Майда, ёқимсиз ва совуқ йомгир — ҳозирда омадга ишониб бўлмайди. Бу даврда ишларда фақат ўз кучингизга таяниб, ҳаётга бўлган талабларни иложи борича камайтириш керак.
  • Агар йомгир кучли, шаффоф ва ёқимли ҳароратли бўлиб ёғса, демак омад сизга кулиб боқади. Ишларда дадил қадам ташлаш мумкин.
  • Умуман олганда, бундай тушнинг таъбири унинг томчилар терига такканда қандай ҳиссиёт сезилишига боғлиқ У қанчалик ёқимли бўлса, яқин келажакда ишларингиз ва соғлиғингиз шунчалик яхши бўлади.
  • Агар қуёшли кунда ёғса, қувончга, булутли кунларда еса кўз ёшлари тўкилишига.
  • Агар бўронлар, шамоллар ва момақалдироқсиз сокингина ёғадиган бўлса, деҳқончиликда фойда ва даромадга ишора.
  • Кучли селга қўшимча равишда момоқалдироқ, шамол ва дўл қўшилса — қайғу, зерикиш, норозилик, бойлар учун мол-мулкка путур йетиши, камбағалларга еса ишларида муваффаққиятни билдиради.

МИЛЛЕР ТУШ КИТОБИ: ЙОМГИР

  • Йомгирнинг остида қолиб, умуман нам бўлмаслик — реал ҳаётда карйерангизга салбит таъсир қилиши мумкин бўлган жиддий низолардан қутулиб қолишга.
  • Табиат ҳодисасидан яшириниш учун пана жой топиш — ўнгда сизни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган дўст топасиз. Бироқ бу пана соябон бўладиган бўлса, огоҳ бўлиш нохушликлардан қочиб қолишга ёрдам беради.
  • Тушда яқинларингиздан бири йомгир остида еканлигини кўрсангиз, демак у муаммо гирдобига тушиб қолиши мумкин, бошқаларнинг ёрдамисиз еса у муаммони ҳал қила олмайди.
  • Томчиларнинг ойнага урилиши овозини ешитиш — хушхабарга;
  • Сув тошқини — ҳиссиётларни бошқара олмаслик;
  • Бу вақтда атроф муҳит чанг-тўзон бўлса — яшаш учун керакли бўлган ресурслар мўл-кўл болади;
  • Бемор киши тушида йомгир кўриши — шифо топишига, қарздор киши учун — қарзларини тўлашга, маҳкум киши кўрса, озодликка чиқишига ишора.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Post