ТУШДА ОТ КЎРИШ — СИЗНИ НИМА КУТИШИНИ БИЛАСИЗМИ ТУШ ТАБИРИ

ТУШДА ОТ

ТУШДА ОТ КЎРИШ — сизни нима кутишини биласизми туш табири

Тушда оқ от миниш — бу ажойиб белги. Бу биринчи навбатда дўстона ришталарнинг мустаҳкамлиги ва дўстлар билан учрашиш натижасида қувончи лаҳзаларни ваъда қилади. Агар от кирлигини кўрсангиз, унда сиз ишонадиган кишилар томонидан алданиш ва ҳасадга дучор бўлишингиз  мумкин. Тушда қора отда кетаётганликни кўриш — ишларингиз уоқ вақт давомида юришган бўлади ва кутилмаганда ўз билганларингиз фойдасиз ва кераксиз еканлигини кашф етасиз.

Умуман олганда, тушда чиройли отларни кўриш муваффақият ва фаровонлик, ҳурмат-иззатга еришишни ваъда қилади. Агар шаффоф дарё узра отда юриб ўтишни кўрса — бахт нишонасидир, аммо сув лойқа ва қора бўлса, бу хурсандчиликка емас. Тушда яраланган ёки ўлган от кўриш — қайғули хабарлар ешитишга. Отдан йиқилиб тушиш — тақдир сизни душманларингиз олдида синаб кўради ёки касал бўлиб қоласиз. Тушда от тозалаш — орзуларга еришиш йўлида кўплаб қийинчиликларни йенгиб ўтишингиз кераклигидан.

Аёл киши севган ёри ортидан отда келаётганини кўрса — унинг ошиқлари кўпайишидан дарак. Агар аёл киши тушда отга минса-ю, ундан қўрқса — бу яқин кишиси рашк қилиши ва ташвишлардан гапиради. Тушда осмондан от тушса ва бегона одам қиёфасига кирса ва сизга алланима отадиган бўлса — бу жиддий омадсизлик, вазиятни назорат қила олмасликдан дарак. Туш вақтида от сотиб олиш ва сотувчи сизни алдамоқчилигини сезиш — йўқтишларга, аммо киши ўзи от соца ва зотдорини ўзига олиб қўйса — катта омадга.

СВЕТКОВ ТУШ ТАъБИРИ: ТУШДА ОТ КЎРИШ

  • Тушда от кўрса — тақдир, умид;
  • Оқ от — шикоят, ишларни тартибга солиш, тўй (аёллар учун);
  • Отдан тушиш — лавозимни йўқотиш;
  • Тушда от минса — умидларнинг рўёбга чиқиши;
  • Уйга от кирса — егарланган бўлса бахт, никоҳ белгиси | егарсиз бўса — ишқий ришталар;
  • Аёллар учун тушда от кўриш — муносабатларга бўлган умид, никоҳдан дарак;
  • Тушда от тепса — ишдараҳбарлардан нохақ гап ешитиш ёки хотиннинг ғиж-ғижлаши белгиси.
  • Узун думли отда юриш — дўстларнинг ёрдами тегиши;
  • Тушда отга йемисг бериш — яқин кишингиз ёрдамингизга муҳтож еканлигидан.

ТУШДА ОТ КЎРСА: ҲАЙВОНЛАР БЎЙИЧА ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИДА

От иккиланган маънони англатиши мумкин. Оқ, сарғиш ва малла рангли отлар Қуёш елементи сифатида, қора ранглиси Ой елементи сифатида мос равишда ҳаёт ва ўлимни англатиши мумкин. От шунингдек ақл, билим, нур, куч, тез фикр юритиш ва вақт ўтиши рамзи ҳам ҳисобланади.

Тушда от сотувчисини кўриш — моддий фойда кўришдан дарак. Тушда отга миниб, тор йўлак бўйлаб адир ёки тоққа кўтарилиш — ўнгда ўта мустаҳкам ҳаётий ўринга ега бўлишдан. Тоғдан пастга тушиш — муваффаққияцизликларга.

ТУШДА ТОЙЧОҚ КЎРСА

Тойчоқ кўриш — тақдир (барчаси тақдирдан еканлигидан). Агар она тушида тойчоқ кўрса — ўғил фарзанд кўришидан. Тойчоқнинг қочиб кетиши — ажралиш, йўқотиш.

ТУШДА ОТХОНА КЎРСА

Тушда отхона кўриш — омад ва муваффаққият белгисидир. Агар отхона ёнаётган бўлса, бу бахтли ўзгаришлар аломатидир.

Rate article
Add a comment