ТУШДА СОЧ КЎРСА — ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРИ БЎЛИШИ МУМКУН

ТУШДА СОЧ

ТУШДА СОЧ КЎРСА — қандай оқибатлари бўлиши мумкун

Соч еркак учун буюклик ва ҳаётий гўзаллик рамзи, аёллар учун еса гўзаллик, иноят, жозибалик тимсолидир. Биологик жиҳатдан саломатлик, куч, жозибани билдиради. Агар тушда соч кишининг қомати билан бирга кўрилган бўлса — бу ўша одамнинг аҳамиятли еканлигини англатади. Агар сочлар кир, битлаган ёки табиий рангга ега бўлмаса ёки юздан, тана, қоматдан алоҳида кўринса — бу ҳар доим тўхтаган салбий психология ёки бўш еротизмнинг рамзи ҳисобланади. Тушда соч кестириш, йўқотиш — ўнгда ҳам узоқ муддатли меҳнат натижасида еришилган нарсани йўқотишни англатади.

ТУШДА СОЧ КЎРИШ ТАъБИРИ

  1. Соч — ҳаётийлик, қувват, фикрлаш теранлиги ва еркалик рамзи. Чиройли қилинган турмак — донолик ва ҳаётий куч белгиси.
  2. Агар аёл киши тушда соч кўрса, у ҳолда тушнинг маъноси юқоридагидан фарқ қилади. Азалдан ёйилган сочлар аёлнинг шаҳвоний чақириғи, ҳижоб ёки рўмолча ўраш — камтарлик ва ибо-ҳаё белгиси ҳисобланган. Шу сабабли узун ва ёйилган сочларни кўриш — муҳаббат исташ белгиси.
  3. Агар тушда соч ранги ўзингизнинг сочингиз рангидан фарқ қиладиган бўлса, бундай тушга алоҳида еътибор қаратиш лозим. Қизғиш рангли соч алдов ва маккор режалар ҳақида гапиради, атрофингиздаги одамларга кўп ҳам ишонмаслик кераклигидан огоҳлантиради.
  4. Оқарган сочлар туш китобида соғлиқнинг ёмонлашишини, сиз ҳақингизда ёмон ғийбатлар тарқалиши мумкинлигидан деб келтирилади.
  5. Ёрқин ранг бойлик ва тўкислик рамзи.
  6. Жигарранг соч сизнинг характерингиз шуҳратига урғу беради.
  7. Тушда ноодатий рангли соч кўрса — келажакда ўзингизни намоён етиш имконига ега бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади.
  8. Тушда соч кесиш — кўнгилсизлик ва йўқотишларга, бошқа одамнинг сочини қирқиш — катта фойдага. Йигитлар учун бу туш харбий хизматни ўташдан дарак бўлиши мумкин. Қиз бола тушида дугонасининг сочини кесса, бу унинг маслаҳатларига кўп ҳам қулоқ солмаслик, у тўғри ва яхши маслаҳат бермаслигини англатади. Бирон кишининг сочини қайчи билан олиш — сиз катта муваффақиятларга еришасиз, сизнинг орзуларингиз амалга ошади.
  9. Сочлар аро биттагина оқарган соч топиб олиш ва уни юлиб ташлаш — кимнингдир доно маслаҳатини бееътибор қолдираётганликдан. Киши тушда оқ соч кўрса ва у ўзига тегишли бўлса — у енди улғайиб, ҳаётнинг янги босқичига тайёр еканлигига ишора.

ТУШДА СОЧ КЎРСА НИМА БЎЛАДИ: ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИН

Соч қадимдан бизни онгимиз томонидан одамнинг характерининг акси сифатида қабул қилинган. Қадимги афсоналарда юмшоқ, тўғри ва қайсар бўлмаган соч егалари йенгил ва мослашувчан характерга ега, аммо жингалак ва қайсар сочли кишилар кўпроқ безориликка монанд бўлади дейилган. Тушда сочнинг тури ўзгарадиган бўлса, унинг янги турига мос равишда ҳаётда ҳам шундай ўзгаришлар юз беришидан.

Тушда соч тўкилиши — ўнгда яқинларингизнинг касалланиб қолишига дуч келишдан. Соч жуда кўп тўкилган бўлса айниқса еҳтиёт бўлиш керак, бу касалликнинг жиддийлигидан дарак беради.

ТУШДА СЎЧ КЎРИШ: РОМАНТИК ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИ БЎЙИЧА

Агар еркак киши тушида тилларанг сочли аёлни кўрса, демак у ҳаётида унинг севимли жуфти учун жуда содиқ ва садоқатли бўлишидан. Бироқ, аёлнинг сочи қизғиш рангли бўлса, жуфтингиз сизга содиқ емаслиги ва сиз бу ҳақида яқин келажакда билиб олишингиз мумкинлигини айтади.

Агар тушингизда кир, чалкаш ва таралмаган соч кўрсангиз, турмушингизда бир нечта кўнгилсизликлар кутилмоқда. Аёл киши сочлари оқарганини ёки хиралашганини кўрса, ўнгида, севгилисининг унга бўлган ҳис-туйғулари совушидан.

АЙОЛ КИШИ ТУШДА СОЧ КЎРСА

  1. Агар аёл тушида сочини тарашини кўрса — у ўнгида йенгилтабиатли ҳатти-ҳаракатлар қилади ва кейинчалик бундан қаттиқ афсусланади.
  2. Тушда бировнинг сочини силашни кўриш — ишқий ишларнинг яхши томонга бурилиши, муносиб жуфт пайдо бўлишига.
  3. Агар тушга чиройли соч турмаги кирса — ишларнинг муваффақиятли кетиши белгиси.
  4. Шиширилган соч турмаги — чексиз бахт.
  5. Тушда калта соч турмаги кўриш — бахцизликлардан қочиш учун тежамкорликка чақириқ.
  6. Тўзиб ётган сочлар — омадсизликка.
  7. Сочда гуллар бўлса, гулчамбар тақилган бўлса — яқин орада бироз нохуш ҳодисалар кутилмоқда, лекин сиз уларни осонликча йенгиб ўтасиз.
  8. Аёл киши тушида ўзининг сочлари оқарганини кўрса — ёмон белги, нохушликлардан гапиради.
  9. Аммо сочлар қордек оппоқ бўлса, бу ниҳоят яқин орада таскин топишигиз, тинчликка еришишингиз ва роҳатбахш сафарга чиқишингиз мумкинлигидан.

ТУШ ТАъБИРЛАРИ: СОЧ КЎРИШ

  • Калта ва жингалак сочлар — бу ғам ва бахцизликни англатади;
  • Силлиқ таралган соч — дўстлик белгиси ва фожиаларнинг якунланиши;
  • Йелкага тўкилган сочлар — қариндош ёки дўст билан нохушлик содир бўлиши;
  • Тушда ўз сочини бошқаларникидан ажрата олмаслик — ташвишлар ва узоқ давом етадиган меҳнат.
  • Сочлар аслидан узун ва қорароқ бўлса — обрў ва бойликнинг янада улуғроқ бўлиши;
  • Тушда соч тўкилса — касод ва қашшоқликка;
  • Соч толаларининг оқариши — кучсизланиш, беобрўлик ва баъзида касалликдан дарак;
  • Тушда сочсиз, кал аёл кўриш — очлик, камбағаллик ва касалликларга;
  • Сочсиз еркакни  кўриш — мўллик, бойлик ва саломатлик белгиси;
  • Бошқа кишининг сочини олиш — соч олаётган киши учун бойлик;
  • Тушда соч олдириш ўз-ўзидан тўсатдан хафа бўлиш ва кутилган натижага еришмаслик, баъзида еса бахцизлик, қашшоқлик ва ҳатто касалликларга олиб келадиган белги;
  • Қўлда, оёқда, кўкрак ва юзда соч ўсишини кўриш кутилмаган бахт, бойликнинг кўпайиши ва тикланиш тимсоли.

ТУШДА СЎЧ КЎРСА ТАЛҚИНИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

  • Соч ўсиши — фойда;
  • Соч кесиш — касалликка чалиниш, харбий хизматга кетиш, судда ютқазиш, бахцизлик, хиёнат, зиён;
  • Сочларни тараш — яхшиликка, муҳаббат, меҳмон кутиш, еркинлик, яқинда турмушга чиқиш (қизларга)// жанжаллар, сафарга чиқиш (турмушга чиққан аёллар учун);
  • Сочни ювиш — яхшиликка, ҳурматга лойиқ бўлишга;
  • Қўлда сочлар бўлса — бойликка;
  • Оқ соч — шошмаслик керак, қувончга;
  • Қалин сочлар — шон-шараф, куч-қувват, бойлик тимсоли;
  • Узун бўлса — яхшиликка, узоқ сафарга;
  • Соч ўриш — тўй (ёшларга) // хиёнат (еркакларга), оилавий муаммо (аёлларга);
  • Соч куйса — даромадга;
  • Тушда соч чалкашиб кетган бўлса — шармандаликка;
  • Ингичка, сийрак сочлар — нархлар қимматлашиши туфайли зарар кўришга.

ТУШДА СОЧ КЎРИШ ТАъБИРИ: ПСИХОЛОГ Г.МИЛЛЕР БЎЙИЧА

Агар аёл тушида ўзининг сочларини ёйиб тараётган  бўлса, бу унинг юзаки ўйлаб, хато қилиши мумкинлигига ишора. Агар ёш киши тушида ўзининг сочлари оқариб кетганини кўрса, у огоҳ бўлиши талаб етилади, акс ҳолда моддий зиён кўриши мумкин. Агар сочда ҳам ёрқин рангли, ҳам тўқ рангли толалар бўлса, бу келажакда қийин танлов амалга ошириш кераклигидан дарак, бунда доно кишилар билан маслаҳатлашиш тўғри йўл бўлади. Тушда соч ўстириш — агар бунда сочлар тоза бўлса, ишлар ўнгидан келади, агар акси бўлса, ишлар юришмаслиги кутилмоқда.

СОЧ БИЛАН БОҒЛИҚ ТУШ КЎРИШ ТАЛҚИНИ

  1. Қуюқ, қалин сочлар — бойлик;
  2. Соч тўкилиши — касаллик, қайғу;
  3. Сочни қашишлаш — яхшигина даромад қилиш;
  4. Тушда соч олдириш — бахцизлик;
  5. Соч ўстириш — ишларда яхши ўйлаб қилинган амал туфайли муваффаққиятга еришиш;
  6. Агар киши тушида сочи тўкилаётганини кўрса — мулкини йўқотиши мумкинлигидан;
  7. Сочларни кесиб сотиш — бахцизлик;
  8. Қизғиш рангли соч — ёлғон;
  9. Оқ ранглиси — кўнгил хотиржамлиги;
  10. Таралган сочлар — симпатия;
  11. Кўкракда соч ўсса — саломатлик;
  12. Қоп-қора соч — сиз суюкли еканлигингиздан;
  13. Ўриш — янги ишқий муносабатлар;
  14. Сочни бўяш — адашиш;
  15. Узун сочлар — сизни ҳурмат қилишади.
Rate article
Add a comment