ТУШДА ТИШ ТУШИШИ КЎРИШ — ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРИ БЎЛИШИ МУМКУН

ТУШДА ТИШ

ТУШДА ТИШ ТУШИШИ КЎРИШ — қандай оқибатлари бўлиши мумкун

Йер юзида деярли ҳар бир киши туш кўради: рангли, оқ-қора, ёқимли ёки ғалати, аҳмоқона ёки сирли. Ана шундай тушларнинг бири тушда тиш тушиши бўлиши мумкин. Психологияда тушда кишини ҳаяжонга, қўрқувга солувчи, хусусан, тушда тиш тушишини ёки йўқлигини кўриш ўша кишини баъзи ҳодисаларга бўлган муносабатини ўзгартириши ёки бошқа назар билан қарашига ундаш учундир.

Психологик назариядан келиб чиқиб яна шуни айтиш мумкинки, тушда тиш тушса, бу яқин кишиларни йўқотишдан қўрқишнинг акси бўлиши мумкин, бу ҳам жисмоний маънода, ҳам уларнинг қўллаб-қувватлаши, меҳри, муҳаббатини йўқотишни ҳам назарда тутади.

ТУШДА ТИШ ТУШСА

Халқ орасида бундай тушлар қуйидагича талқин қилинади: тушда тиш тушиши яқинлашиб келаётган жиддий ҳалокатдан гапиради. Агар тиш тушганда қонаса — бу орзу сиз билан қондош бўлган яқин қариндошнинг ўлимини билдириши мумкин. Агар тиш қонамасдан тушган бўлса, унда бундай туш оила аъзоларингизнинг касалланишидан дарак беради.

ТУШДА ТИШНИНГ ТУШИШИ: ИТАЛИЙА ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИ

Италиянча тушлар китоби тиш тушишини ҳаётий енергия, қувват, ижобий кайфиятнинг йўқотилиши билан боғлайди, фақат битта нюанс — бу талқин бир вақтда бир нечта тиш тушганда ўринлидир. Тишсиз тиш қатори еса яқин орада касалланиб қолиш хавфи мавжудлигидан дарак беради.

ТУШДА ТИШ ТУШИШИ: СВЕТКОВ БЎЙИЧА

Светков туш таъбири китобига кўра, тиш тушиши — муваффаққияцизлик, муҳим ишда кутилган натижага еришмаслик, режаларнинг таназзулга учраши белгисидир.  Аммо, агар тушда тиш тушиши қон оқиши билан кечса, бу қондош бўлган кишининг ўлими ҳақида гапиради.

Агар тушда тиш тушса ва бунда қон чиқмаса, бу яқин кишилар билан жанжаллашиб қолиш, улар билан бегоналашиб кетиш, оила аъзоларингиздан узоқ бўладиган жойларга кўчиб кетишдан дарак.

ХХИ АСР ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИДА ТИШ ТУШИШИ ҲАҚИДА

Бунга кўра, тушда тиш қимирласа ёки тушса, яқин келажакда ишларингизда омад сизга кулиб боқмаслигидан гапиради.

ТУШДА ТИШ ТУШСА: МИЛЛЕР БЎЙИЧА

Миллернинг тушлар китоби тушида тиши тушган одамни оғир вақтлар келиши, ишда, оилада қийинчиликлар, унинг ақлий ва ҳатто жисмоний соғлиғига путур йетказадиган руҳий азоблар бошланишидан огоҳлантиради.

Агар тушда тиш синиши ёки у уриб туширилиши кўрилса, бу дўст қиёфасида яшириниб юрган душманлар мавжудлигидан гапиради, улар сизга зиён йетказиш учун шунчаки қулай вақтни кутиб юришибди. Агар тушда тушишидан олдин тиш синса ёки ёрилса, бу сизнинг соғлиғингизга зиён йетказлиши ёки ишдаги оғир юмушлар туфайли карйерангиз зарар кўришини англатади.

Барча тишларни тупуриб ташлаш — ушбу тушни кўрган одамнинг ўзи ёки унинг яқинлари яқин орада жиддий касалланиб қолишлари мумкинлигидан. Тушда тишни олиб ташлашдан кейин ундан қолган чуқурчани излаш — унчалик ҳам хуш кўрмаган кишингиз билан яқин орада учрашишингиз мумкинлигидан.

Бундан ташқари, Миллер туш таъбири китобида тушида битта тишни йўқотиш — бу нохуш янгилик ва ёмон хабар ешитишдан дейди. Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта тишлар йўқотилган бўлса, ҳаётда «қора чизиқ»қа тайёр туринг, муваффақияцизликлар ва йўқотишлар сизни узоқ вақт давомида таъқиб қилади. Бунда барчасига айбдор фақат ўзингиз бўласиз.

ТУШДА ТИШЛАР ТУШИШИ: НОСТРАДАМУС БЎЙИЧА

Нострадамус туш китобида уйқудаги одам тиш тушишини кўрса, унинг ҳаётий позитйсияси беқарор, унда устунликларнинг йўқотилиши мумкинлиги қайд етилган. Бундай туш кўрган одам ҳаётий мақсадларини қайта кўриб чиқиши керак, акс ҳолда енергия ва кучлари бесамар кетиши мумкин.

ТУШДА ТИШ ТУШИШИ КЎРСА: ЧЖОУ-ГУН БЎЙИЧА

Чжоу-Гуннинг фикрига кўра, одамда тушда тиш тушса, бундай туш кўрган одамнинг ота-онаси билан бахцизлик рўй бериши мумкинлигидан. Агар тиш тушса-ю, сўнг жойида янги тиш чиқса, бундай тушни янгил авлодлар келиши, бахтли ва сокин ҳаёт дея талқин қилиш мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Post

ТУШДА САМОЛЙОТ

ТУШДА САМОЛЙОТ КЎРИШ — СИЗНИ НИМА КУТИШИНИ БИЛАСИЗМИ ТУШ ТАБИРИТУШДА САМОЛЙОТ КЎРИШ — СИЗНИ НИМА КУТИШИНИ БИЛАСИЗМИ ТУШ ТАБИРИ

ТУШДА САМОЛЙОТ КЎРИШ — сизни нима кутишини биласизми туш табири Туш кўрувчи учун тушда самолёт кўриш саргузаштларга тўла. Ҳурсандчилик