ТУШДА УЗУК КЎРСА — ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРИ БЎЛИШИ МУМКУН

ТУШДА УЗУК

ТУШДА УЗУК КЎРСА — қандай оқибатлари бўлиши мумкун

ТУШДА УЗУК КЎРИШ: МИЛЛЕР БЎЙИЧА

Агар тушда қўлда узук тақилганини кўрсангиз, у ҳолда сизга омад кулиб боқадиган янги ишлар пайдо бўлади. Синган узук ер-хотин муносабатларида жанжал ва бахцизлик рўй бериши мумкинлигини англатади, севишганлар учун еса муносабатларнинг бузилишидан дарак. Қиз бола тушида узук олиши — унинг муҳаббати билан боғлиқ ташвишлари ўтимишда қолади, чунки у енди ўнгида ўзини бутунлай ҳозири ва келажагига бағишлайди. Тушда бошқалар қўлида узук кўриш — сизнинг фаровонлигингиз яхшиланиши ва янги танишлар орттиришингизни билдиради.

ТУШДА УЗУК КЎРСА: ВАНГА ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИ БЎЙИЧА

Бу китобда тушда узук кўриш воқеалар доираси, ҳал қилинмаган муаммолар, боғланганлик, қасам ва садоқат рамзидир. Тушда ёқтирган инсоннинг қўлига узук тақиш — бу туйғуларингиз ва ваъдаларингизга соқилигигингизни ифодалайди. Бегона киши қўлингизга никоҳ узук тақишини кўриш — узоқ вақтдан буён сизни ўйлантириб келаётган муаммони ҳал қилишда кутилмаган ёрдам келишини англатади. Тушда ўлчами мос келадиган узук топа олмаслик — ҳозири вақтда юрагингиз ҳеч кимга боғланмаганлигини англатади. Тушда қўлдан узук тушиши — бу ёмон белги. Ҳақиқий ҳаётда сиз ваъдангизни ва қасамингизни бузганингиз учун тақдир сизга ҳаёт синовини тайёрлаб қўйган.

ТУШ ТАъБИРИ: УЗУК КЎРИШ

  • Тушда узук — таклиф, алоқа.
  • Узук йўқотиш — ажралиш, ажрашиш.
  • Тошсиз (кўзсиз) узук (еркак киши учун) — маккорликлар, ишларда сизга қарши айёрона қилмишлар.
  • Тушда узук топиб олса — норозилик, баҳслар.
  • Узукни йечиш — баҳслашиш, йўқотишлар ва зарар кўришлардан дарак.
  • Тушда узук синса, бунинг талқини турмуш ўртоғи ёки севгилисининг хиёнати белгиси бўлиши мумкин. Никоҳ узугининг синиши ернинг оғир касаллигидан ҳам дарак бўлади.
  • Тушда йигит киши узук совға қилса ёки берса — чин муҳаббат, турмуш қуришдан. Агар сиз турмуш қуриб бўлган бўлсангиз, турмуш ўртоғингиз сизга енг илиқ ва меҳрли муносабатда еканлигидан.

ТУШДА КУМУШ УЗУК КЎРИШ

Бу тушнинг талқини ўнгда мерос ёки бошқа мулк олиш. Фрейд туш таъбирида: «Агар бирон хил кумуш буюм кўрсангиз, анчадан буён орзу қилган насангизни сивга совға қилишади»,- дейилган.

ТУШДА ТИЛЛА УЗУК КЎРСА

Тилла узук яхшиликка ишора қилади. Бармоққа тилла узук тақса — орзуларнинг амалга ошиши кутилмоқда. Никоҳ узук тақиш — бахтли оилавий ҳаётдан гувоҳлик беради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan