Уруг сифатини ошириш учун нима килиш кера уй шаройитида ошири
Аксарият еркаклар уруғлантиришни режалаштиришни контрасепцияни тўлиқ рад етиш сифатида тасаввур қилишади. Бироқ, аслида бундай емас. Агар фарзанд кўришни режалаштираётган бўлсангиз, контрасепциядан бош тортишдан олдин саломатликни тартибга келтириш керак. Бу фақатгина аёл томонидан амалга оширилмайди.
Уруғ суюқлиги сифатини ошириш — дорилар, маҳсулотлар, парҳез турлари
Еркак спермаси сифати ҳомиладорлик бошланиши еҳтимоли ва бўлажак боланинг соғлиғига бевосита таъсир қилади. Еркак ҳатто ўзининг ерлик қувватига тўлиқ ишонган бўлса ҳам, уруғлантиришга тайёргарлик вақтида уруғ фоизини текшириши ва агар керак бўлса, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини кучайтириши лозим, чунки потенция сперматозоидлар сифатининг пастлиги билан боғлиқ емас.
Сперма сифатини ёмонлаштирадиган омиллар
- Моякларнинг ҳарорати. Еркакларнинг мояклари ташқарида, ёрғоқда жойлашиши бежизга емас. Тўлақонли сперматозоидларнинг йетилиши учун мояк ҳарорати нормал тана ҳароратидан бир неча даражага паст бўлиши керак. Моякларнинг ҳар қандай, ҳатто арзимаган даражада қизиб кетиши, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини сусайтиради. Сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги бироз вақтга емас, балки янги спермийлар йетилмагунигача пасаяди. Бола уруғлантиришга тайёргарлик кўраётганда, табиий матолардан тикилган, бўш турадиган ички кийимлар кийиш, шунингдек моякларнинг қизиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларини камайтириш тавсия етилади;
- Ноқулай екологик вазиятнафақат саломатлик, балки спермага ҳам салбий таъсир кўрсатади. Кимёвий моддалар (жумладан, маиший кимёвий моддалар) билан доимий алоқалар, мобил телефонлардан чиқадиган нурланиш (оз бўлсада), ифлосланган ҳаво, чиқинди газлар — бу омилларнинг барчаси сперма ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолда, еркак уруғини кўпайтириш ва ҳаракатчанлик даражасини кучайтиришга антиоксидантларни қўллаш орқали еришилади. Антиоксидантлар нафақат атроф муҳит омилларининг салбий таъсирини бартараф етади, ушбу моддалар шаклланаётган сперматозоидларни ҳимоя ҳам қилади, уларнинг озиқланишини яхшилайди;
- Стрессли ҳолатлареркакларнинг репродуктив саломатлигини ёмонлаштиради. Бу ҳолатда кўпроқ дам олиш, вазиятни тинчроқ ҳолатга ўзгартириш тавсия етилади.
- Кола ва қаҳва суистеъмоли. Бир қатор тадқиқотлареркаклар қаҳва ва газланган ширин ичимликлар ичиши унинг сперматозоидлари консентрациясини пасайтириши ва ҳаракатчанлиги ёмонлаштиришини кўрсатди. Бу кофеиннинг жинсий ҳужайраларга ўзига хос таъсир кўрсатиши билан боғлиқ.
Уруғ сифатини ошириш усуллари
Сақланиш муддати
Кўпчилик агар бир неча кун яқинликдан сақланиб турилса, уруғлантириш еҳтимоли ошади деб ҳисоблайди. Албатта бу фикрда ҳақиқат мавжуд, аммо меъёрни унутмаслик зарур.
ЖССТ тавсияларига кўра, сақланиш муддати 2 кундан 4 кунгача бўлиши керак, агар кунлар кам бўлса, сперма миқдори йетарли бўлмаслиги мумкин. Узоқ муддат сақланишда менструал сиклнинг уруғлантириш учун енг қулай бўлган кунини ўтказиб юбориш еҳтимоли мавжид.
Узоқ сақланишдан кейин сперматозоидлар сифати ўзгаради ва у соғлом фарзанд уруғлантириш учун йетарли бўлмаслиги мумкин.
Парҳез
Ҳар бир инсоннинг саломатлиги унинг овқатланиш хусусиятларига бевосита боғлиқ. Уруғлантиришни режалаштириш даврида кундалик таомномага уруғ фоизини яхшилайдиган маҳсулотларни киритиш лозим. Аммо сперма сифатини яхшилаш учун фақат озиқ-овқат маҳсулотлари йетарли бўлмаслиги мумкин.
Шу сабабли, шифокор мувозанатли парҳез билан биргаликда бўлажак оталар учун махсус препаратлар қабул қилишни буюриши мумкин. Бундай комплекслар зарур витаминлар, аминокислоталар ва микроелементларни ўз ичига олади.
Сперматогенезни яхшилайдиган маҳсулотлар, қоида тариқасида, консервантлар ва бўёқ моддаларини ўз ичига олмайди, табиий таркибга ега, қовурилмаган ва кўп миқдорда ёғда тайёрланмаган бўлади. Бундай маҳсулотларга кам ёғли гўшт, денгиз балиқлари, мавсумий сабзавотлар ва мевалар киради.
Спермани кўпайтириш учун ва унинг сифатига ижобий таъсир кўрсатувчи микроелемент ва витаминларга қуйидагилар киради:
- Калций;
- C, Д, Е витаминлари;
- Бета–каротин— тўқ-сариқ ва қизил рангли сабзавотларда кўп;
- Рух— дуккаклиларда кўп;
- Омега 3 тўйинмаган ёғ кислоталари(булар уруғ фоизи ва сифатига енг кўп даражада таъсир қилади) — ёғли балиқ турларида кўп.
- Селен— еркаклар репродуктив тизимининг нормал ишлаши учун керак бўлган яна бир антиоксидант. Таомномада уни йетарли бўлишида уруғ суюқлиги сифати яхшиланади, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги ортади.
Бўлажак ота ёғли ва оғир овқатдан бутунлай воз кечиши керак. Бундан ташқари, консервантлар, стабилизаторлар ва хушбўйлаштирувчи моддаларни ўз ичига олган маҳсулотларни таомномадан бутунлай чиқариб ташлаш тавсия етилади. Бу қўшимчалар сперма ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, таъмни яхшиловчи қўшимчалар иштаҳани оширади, кўп йеб юбориш ва вазн орттиришга сабаб бўлади. Тана вазни ортиқча бўлган еркакларда еса спермограмма таҳлили (анализи) анча ёмонроқ бўлади, потенция билан боғлиқ муаммолар ҳам тез-тез учрайди.
Еътиборли жиҳати, ёғли озиқ-овқат маҳсулотлар истеъмолини чеклаш натижасида нормал ёки озғин еркакларда уруғ сифати сезиларли даражада ёмонлашади.
Дори воситалари
Аллергик реакцияларни даволаш учун дорилар, аналгетиклар, антибиотиклар, стероидлар — буларнинг барчаси еркак уруғи ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Ҳатто Виагра сингари препарат ҳам сперматозоидлар ҳаракатчанлигини камайтиради.
Сперматозоидаларнинг ҳаракатчанлик даражасини ошириш учун шифокор махсус гормонал дори-дармонларни тавсия қилиши мумкин. Бироқ, бундай дори-дармонларни тайинлаш учун спермограмма ва бошқа синовларни ўтказиш талаб етилади.
Соғлом турмуш тарзи
Уруғлантириш кутилишидан камида уч ой олдин чекишдан, алкоголли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар қабул қилишдан бош тортиш керак. Бу муддат сперма бутунлай янгиланиши учун йетарли бўлади. Тамаки чекишда носоғлом сперматозоидлар кўпайиши исботланган.
Спермограмма натижаларини яхшилаш
Агар жуда узоқ муддат ичида (бир йилдан ортиқ) уруғлантириш содир бўлмаса, ҳар иккала томон ҳам мутахассис ҳузурида тўлиқ текширувдан ўтишлари, бўлажак ота еса спермограмма учун таҳлил топшириши керак бўлади. Ушбу лаборатория таҳлили давомида муайян миқдордаги уруғ суюқлигида ҳаракатчан сперматозоидларнинг миқдори ва уларнинг ҳаётийлиги ҳисобланади.
Уруғлантира олмасликнинг сабаби бўлган енг кўп учрайдиган патология — бу сперма миқдорининг йетишмаслиги ёки ҳаракатчанлиги камлигидир. Аммо бу ташхис аслида касаллик емас, балки ҳолатдир, кўпинча у вақтинча бўлади.
Дори-дармонларни қабул қилмасдан репродуктив саломатликни яхшилашга қаратилган бир қатор тавсиялар мавжуд, жумладан:
- Турмуш тарзини ўзгартириш. Ҳомиладорликни режалаштириш пайтида алкоголли ичимликлар, никотин, наркотик моддалардан бутунлай воз кечиш керак. Бундан ташқари, жисмоний машқлар қилишни бошлаш;
- Мувозанатли овқатланиш— таомномада барча керакли витамин ва микроелементлар мавжуд бўлишини таъминлаш;
- Бундан ташқари, шифокор еркакка антиоксидантлар қабул қилишнитавсия қилиши мумкин. Антиоксидантлар шаклланаётган сперматозоидларни ва улар олиб юрувчи генетик материални еркин радикалларнинг вайронкор таъсиридан ҳимоя қилади;
- Стрессли вазиятлардан қочиш. Репродуктив саломатлик ҳолати еркакнинг ҳис-туйғуларига бевосита боғлиқ. Кўпроқ дам олиш ва ижобий емоциялар — бу соғлом фарзанд уруғлантиришнинг муваффақият калитидир.
- Тана вазнини меъёрга келтириш. Ёғ ҳужайралари естроген гормони ишлаб чиқаради, бунинг натижасида тестостерон — сперматозоидлар ишлаб чиқарилиши учун ҳам керак бўлган еркаклар гормони ишлаб чиқарилиши бостирилади. Шу туфайли бўлажак оталарга қоматларини назорат қилиш ва меъёрий даражада жисмоний фаолликда бўлиш (баъзи ҳолларда шифокор, аксинча, жисмоний фаолликни камайтиришни тавсия қилади) тавсия етилади.