- ХУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ, НИҚОБЛАР, ВОСИТАЛАР, МАЛҲАМЛАР
- ҲУСНБУЗАРНИ ЙЎҚОТИШ УСУЛЛАРИ
- ҲУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ЙЎҚ ҚИЛИШ УЧУН НИҚОБЛАР
- ҚАТИҚЛИ НИҚОБ
- АСАЛЛИ НИҚОБ
- ХЎЖАЛИК СОВУНИДАН ТАЙЙОРЛАНАДИГАН НИҚОБ
- ҲУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УЧУН ТИНДИРМАЛАР
- ҲУСНБУЗАРНИ ДАВОЛАШ УЧУН МАЛҲАМ ВА ГЕЛЛАР
- ҲУСНБУЗАР ТОШГАНДА ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИ
ХУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ, НИҚОБЛАР, ВОСИТАЛАР, МАЛҲАМЛАР
Ҳар бир инсон, жинсидан қатъий назар, ҳуснбузарларни уй шароитида даволаш сирини билиши керак, баъзан уни 1 кунда йўқотиш керак бўлади. Чунки кўпинча олдинда муҳим учрашув ёки тадбир кутаётганда, бундай кутилмаган «меҳмон» — ҳуснбузарлар тошади. Уларни йўқ қилиш учун кўмаклашадиган баъзи рецепт ва воситалар мавжуд.
ҲУСНБУЗАРНИ ЙЎҚОТИШ УСУЛЛАРИ
Ҳуснбузарни йўқ қилиш, яъни уни сиқиб чиқариш учун, аввал у қанақа типдалигини аниқлаш керак. Фақат йетилган ҳуснбузарларни сиқиш мумкин. Буни билиш учун яллиғланиш атрофи йенгил босиб кўрилади, агар оғриқ сезилса, демак, ҳали вақти емас. У йетилишини кутиш керак. Акс ҳолда, кичик ҳуснбузар ўрнига йирик шиш пайдо бўлади, енг ёмон ҳолатда еса инфекциянинг тарқалиб кетиши. Бунда учрашув ҳам, тадбир ҳам аниқ қолдирилади.
Агар ҳуснбузар йетилган бўлса, пахта, катталаштирувчи кўзгу, дезинфекциялаш учун етил спирти олинг ва ёруғлик яхши тушишини таъминланг. Инфекцияланиш еҳтимолини минумга тушириш учун яллиғланган жойни спирт билан артинг, шунингдек, у билан қўлларга ҳам ишлов беринг.
Ҳуснбузар марказига қарата еҳтиёткорли билан босинг, лекин терининг атроф қисмларига ўтиб кетманг. Йирингни итарувчи куч ёғ бези каналининг пастки қисмидан берилиши керак. Шунда унинг тубида йиринг қолдиқлари қолмайди. Барча йиринги бир мартада сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинг, натижада такрорий манипуляциялар билан терини яна жароҳатлаш керак бўлмайди. Жароҳат устига спирт билан ишлов беринг.
ҲУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ЙЎҚ ҚИЛИШ УЧУН НИҚОБЛАР
ҚАТИҚЛИ НИҚОБ
Керак бўлади: 1 ош қошиқ кефир, 1 ош қошиқ сули ёрмаси, озгина лимон.
Тайёрланиши: кефир ва олдиндан блендерда майдалаб олинган сули ёрмасини аралаштиринг, бир томчи лимон шарбати қўшинг, тайёр аралашмани 20 дақиқага юзга суртинг. Муолажани бир ой давомида ҳар куни такрорлаб туринг.
АСАЛЛИ НИҚОБ
Керак бўлади: 2 чой қошиқ сифатли асал, битта тухум сариғи, лимон шарбати (бир неча томчи).
Тайёрланиши: барча масаллиқларни яхшилаб аралаштиринг, тайёр бўлгач юзга суртинг ва 10 дақиқа давомида қолдиринг. 3-5 та муолажа йетарли бўлади.
ХЎЖАЛИК СОВУНИДАН ТАЙЙОРЛАНАДИГАН НИҚОБ
Керак бўлади: бир бўлак хўжалик совуни, 1 чой қошиқ майда туз.
Тайёрланиши: совунни қирғичдан ўтказиб, бироз сув қўшиб кўпиртиринг. Ҳосил бўлган кўпикни (1 ош қошиқ йетарли) туз билан аралаштириб, 30 дақиқага қўлланг, кейин ювиб ташланг. Муолажани ҳафтасига уч марта бир ой давомида бажаринг.
ҲУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УЧУН ТИНДИРМАЛАР
Ҳуснбузарларга қарши турли тиндирмалардан лосён сифатида фойдаланиш мумкин: улар билан муаммоли терини кунига 2 марта артиш керак.
- Ҳуснбузарни йўқотиш учун енг самарали халқона воситаларидан бири мойчечак тиндирмаси ҳисобланади. 1 чой қошиқ мойчечакка бир стакан қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқа қолдиринг ва сузиб олинг.
- Ўзининг яллиғланишга қарши ва тинчлантирувчи хусусиятлари билан кўпчиликка таниш бўлган бошқа восита — алое шарбати. Лосён учун янги сиқиб олинган шарбатнинг ўзидан ёки суюлтирилганидан (мисол учун, сув, картошка шарбати билан 2:1 нисбатда) фойдаланиш мумкин.
ҲУСНБУЗАРНИ ДАВОЛАШ УЧУН МАЛҲАМ ВА ГЕЛЛАР
Агар сиз қўлбола воситлардан ниқоблар ва турли тиндирмалар тайёрлашга вақтингиз ёки хоҳишингиз бўлмаса, тайёр тиббий препаратларга — геллар ва малҳамларга еътибор қаратишингиз мумкин. Бироқ дори-дармонларни танлашга масъулият билан ёндашиш керак. Таркибига, юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирларига ва қарши кўрсатмаларига еътибор беринг. Мисол учун, таркибида антибиотиклар ёки гормонлар бўлган воситаларни ўз билишча ишлатиш саломатлик билан боғлиқ қўшимча муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, баъзи препаратлар терини ўта қуритиб юборади ва таркибида спирт сақлайди, бу еса тери ҳолатига таъсир қилишнинг енг яхши усули емас.
Лекин тўғри танланган воситанинг таъсирини биринчи фойдаланишдан кейиноқ кўриш мумкин. Баъзан, бундай дорилар нафақат ҳуснбузардан қутулишга ёрдам беради, балки унинг изларини бартараф қилади, яралар битишини тезлаштиради ва терини силлиқлайди. Бунда ҳам ихтисослашган мутахассислар билан маслаҳатлашишни ва соғликка путур йетказмаслик учун барча белгиланган таҳлилларни топшириш кераклигини унутманг.
ҲУСНБУЗАР ТОШГАНДА ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИ
Ҳуснбузар пайдо бўлмасин десангиз, овқатни шошмасдан, яхшилаб чайнаб, ўз вақтида (кунига камида 4 марта) йейишга одатланиш керак.
Уйқуга ётиш олдидан тўйиб овқатланиш жуда зарарли. Ҳуснбузар кўп тошадиган кишиларга спиртли ичимлик, янги узилган нон, яхши ҳазм бўлмайдиган таомлар, тухум, ёғли гўштлар, қази ва хамир овқатлардан воз кечиб, ёғсиз гўшт, қатиқ, сузма, творог, сабзавот, А витамини, Б гуруҳига кирадиган витаминлар, сабзи ва қора нон йейиш тавсия етилади.
Бундан ташқари, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, тоза ҳаво, офтоб ва сувдан тўғри фойдалана билиш ҳам яхши натижа беради.