ТУШДА МАШИНА КЎРИШ — СИЗНИ НИМА КУТИШИНИ БИЛАСИЗМИ ТУШ ТАБИРИ

ТУШДА МАШИНА

ТУШДА МАШИНА КЎРИШ — сизни нима кутишини биласизми туш табири

Тушда машина кўриш турли нарсаларни билдириши мумкин. Оқ машина — кучли ташвиш аломати. Ёрқин рангли транспорт воситалари — уларни «учириб» ҳайдаш ва йўлда ҳеч қандай тўсиқ ва чуқур (яма) ларга тушмаслик — муваффаққият ва шарафга еришиш белгиси. Янги машина — ҳодисалар ривожи сизнинг фойдангизга боғлиқ равишда бормоқда. Сиз ўз кучларингизга ишонишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=jvXJtRs-2as

ТУШДА МАШИНА КЎРИШ: МИЛЛЕР ТУШ ТАъБИРИ БЎЙИЧА

Киши тушда машина кўрса — унга катта ташвиш туғдирадиган бир лойиҳани амалга ошириши, аммо натижа унинг учун жуда фойдали бўлишидан. Ески машина кўриш — душманларингиз ўз фаровонлигини таъминлаш учун сизнинг ҳаракатларингиздан анча ўзиб кетади. Юриб кетаётган машина ичига тортиб кетиши — бизнесдаги йўқотишлар ва яқинда кетма-кет келадиган омадсизликларнинг бошланишидан дарак. Бу туш умуман олганда омадсиз битимлардан зарар кўриш ҳақида огоҳлантиради.

Тушда ишлаб турган механизмни кўриш — кўплаб жабҳаларда жиддий қийинчиликларни ваъда қилади ва айни пайтда дўстларингиз сизни қўллаб-қувватлашларидан хабар беради. Тушда машинанинг бузилиб қолиши — дўстларнинг йўқотилишини билдиради. Агар тушга ёнғин ўчириш машинаси кирса, бу фавқулодда вазият билан боғлиқ ташвиш ва ҳаяжонни ваъда қилади. Агар ёш хоним тушида ёнғин ўчириш машинасида «учиб кетаётган бўлса — у нохуш битимда қатнашмаслик учун еҳтиёт бўлиш керак.

ТУШДА МАШИНА КЎРСА НИМА БЎЛАДИ: СВЕТКОВ БЎЙИЧА

  • Тушда машина ҳайдаш ва бундан қувониш — афсуски, омадсизликка, пулсизликка, ташвишлар орртиришга, шахсий ҳаётда нохушликлар ва тўсиқлар учрашини билдиради;
  • Машинада у ёқдан бу ёққа юриш — оғирликлар, расмий ариза, ҳужжат рамзи;
  • Машинани тўхтаб туриш жойига қўйиш — ажралиш вақти келганини англатади;
  • Тушда машина аварияга, автоҳалокатга учраса — йўқотилганларнинг қайтиб келиши;
  • Аёл киши тушида машина ҳайдаса — унинг ошиғи бўлиши мумкин;
  • Машинанинг ғилдираги тешилса — муносабатларнинг якунланиши ёки ажрашишлар;
  • Тушда машина миниш — янги муносабатлар, никоҳлар;
  • Машинада сафарга чиқиш — шахсий ҳаётдаги ўзгаришлар.

ТУШДА АВТОМОБИЛ КЎРИШ ТАъБИРИ: МИЛЛЕР БЎЙИЧА

Машинада юриб кетаётганлик — ишларингиздаги фаоллик ва омад деган маънони англатади. Агар сиз автоҳалокатга учраган бўлсангиз, унда бундай тушдан кейин сиз иштирок етишни режалаштираётган базмдан яхши таассуротни кутманг. Тушда машина бошқариш ва бунда автоҳалокатдан қочиб қутулиш — яхши нишонадир: сиз фикрларингизга қарши бўлган  душманларингиз билан тўқнашувдан қутулиб қолишингиз мумкин. Тушда машина сотиб олиш — бу ҳам яхши белги бўлиб, олдинги яхши ҳолатингизни тиклашингиздан далолат беради. Аммо машинани сотиш — тақдирда нохуш ўзгаришлар кутилишидан гапиради. Машина ҳайдаса — тасодифан зарар кўриш, баъзида касалликлар аломати.

Тушда машина юриб кетаётганида ундан ташқарига отиб юборилиш — ёқимсиз хабарлар ешитишга. Машинанинг бузилиши ҳам нохуш янгиликлардан дарак беради. Тушда шунчаки автомобил кўриш — сафарга чиқиш, ҳаётдаги ўзгаришлар, ёқимли саёҳатни билдиради. Машинани йўқотиш ёки уни ўғирлаб кетилиши — келажагингизни ҳал қилувчи кўплаб режаларингизга тўсқинликлар пайдо бўлиши. Машинадан тушиш — режаларингизнинг муваффақиятли амалга ошиши белгисидир, бу сизга мамнуният олиб келади.

Машинанинг чироқлари (фаралари) ёнган бўлса, кимдир сиз билан учрашишни орзу қилаётганидан гапиради. Шу сабабли, янги танишишларга тайёр бўлингиз. Машина чироғини липиллатиб кеца, бу беқарорлик белгисидир.

ТУШ ТАъБИРИ: МАШИНА МИНСА

Қизил рангли автомобил — еркинлик исташ рамзи. Агар ҳанузгача ота-онангизнинг «йелкасида ўтирган» бўлсангиз, ҳаракат қилиш ва мустақил ҳаётга қадам босиш кераклигидан. Еркаклар учун бу ҳаддан ортиқ жинсий фаолликни англатиши мумкин.

Агар тушда машина пачоқ бўлган бўлса — ишда камроқ вақт сарфлаб, оилангиз билан ҳам вақт ўтказишингиз кераклигидан. Бу шунингдек бошқаларга кўп ҳам таянмасдан, вазият бошқарувини ўз қўлингизга олиш кераклигини ҳам билдиради.

Бегона одамнинг машинасида ва йўловчи сифатида кетиш — ўнгида унга ишониб топширилган ишда жавобгарликни олишдан қўрқувни англатади.

Тушда сиз кетаётган автомобил аварияга учраб, тескари бўлиб кеца, мақсадларингизга еришишда кўплаб тўсиқларга дучор келишингизни билдиради.

Rate article
Add a comment