Аёллар нимага кодирлигини биласизми унда куринг кизикарли малумотлар хакида

Аёллар нимага кодирлигини биласизми унда куринг кизикарли малумотлар хакидаАёлларнинг 15 нафар енг яхши ихтиролари

ёллар фаят уй ишларини яхши бажара олади, деган фикр мутлақо нотўғри! Биз дунёга жуда фойдали, айрим ҳолларда еса бугунги кунда тенги топилмайдиган нарсаларни ихтиро қилган аёл ихтирочиларни мисол қилиб келтирамиз.

Астролябия

Осмон жисмларининг координатларини аниқлаш учун дастлабки мосламаларнинг бири ерамиздан аввал 370 йилда олима аёл, файласуф, астроном ва математик Гипатия Александрийская томонидан ихтиро қилинган.

Wи-Фи

Келажакда Wи-Фидеб танилиб кетган сирли алоқа воситасини 1941 йилда Хеди Ламар исмли аёл патентлаган.

Сиркуляр арра

Тахта тилиш корхонасидаги еркакларнинг оғир меҳнатини йенгиллаштириш учун, Табита Беббитт уларнинг ишини мувофиқлаштиришга қарор қилиб 1810 йилда дастлабки сиркуля рарранинг прототипини ишлаб чиққан.

Сувости кемалари учун перископ

1845 йилда Сара Метер патентлаган ушбу мослама ёрдамида сувости кемасидан бошқа обйектларни кузатиш ва шу обйектгача бўлган масофани аниқлаш мумкин.

Гўштли консервалар

Гўштли таом ва уни узоқ муддат давомида сақлаш усулини Надежда Кожина ўйлаб топган ва 1873 йилда Австриянинг Вена шаҳрида умумжаҳон кўргазмада тақдим етган.

Идиш-товоқ ювиш машинаси

Джозефина Кокрейн 1886 йилда идиш-товоқ ювиш машинасини ўйлаб топиши билан миллионлаб уй бекаларининг ва умумий овқатланиш ишчиларининг меҳнатини анча йенгиллаштирган.

Қор кураш машинаси

Кўчаларни қордан тозалаш жараёнини соддалаштириш учун оддий котиба Синтия Вестовер 1892 йилда биринчи қор кураш машинасининг прототипини ишлаб чиққан.

Ойна тозалагичлар

Аёллар томонидан тозалик учун кураш ва бу жараённи мувоиқлаштириш мавзусини давом еттирадиган бўлсак, 19 асрнинг бошида ҳайдовчилар ҳар дақиқада олд ойнани тозалаб олиш учун тўҳтаётганини бироз кузатиб, Мери Андерсон ойна тозалагичларни ўйлаб топган.

Қаҳва учун филтр

1909 йилда Мелитта Бенц махсус филтрни ихтиро қилиб, қаҳва тайёрлаш жараёнини анча соддалаштирган.

Автомобил учун глушител

Йўлларда шовқинни пасайтиришга 1917 йилда Ел Долорес Джонс ўз ихтироси билан ёрдам берган.

Тагликлар

Бугунги кунда кўзга умуман ташланмайдиган кичгина бир нарса – чақалоқларнинг тагликлари учун инсоният оддий уй бекаси Марион Доновандан миннатдор бўлиши керак. У 1917 йилда у душ пардасидан янги турдаги биринчи тагликни яратган.

Шоколадли пишириқ

Рут Уейкфилд 1930 йилда жуда мувафақиятли пазандалик тажрибасини ўтказган: у пишириқ учун тайёрланган хамирга еритилган шоколадни қўшган. Натижа бугунги кунга қадар барча ширинлик севувчиларни қувонтириб келмоқда.

Пушти шампан ичимлиги

1808 йилда Никол Барбе Клико ўзига хос ранг ва таъмга ега бўлган ичимлик ҳосил қилиш учун шампан виносини тайёрлашнинг тез усулини ўйлаб топган.

Бронежилет

Бронежилетнинг асосий таркибий қисми бўлган кевлар синтетик материалини 1965 йилда доктор Стефании Кволек яратган.

Силикон

Жуда кўп ўтказган тажрибаларидан кейин ҳайкалтарош Патрисия Биллингс 1970 йилда турғун, егилувчан, сув ва оловнинг бузғунчи таъсирига қарши тура оладиган янги материал – силиконни ишлаб чиққан.

Аёллар корсети: Қандай пайдо бўлгани, машҳур намуналар ва зарарлар ҳақида…

 

Азалдан ҳар бир аёл ўз назокати ва латофатини янада ёрқинроқ намойиш етиб гўзал бўлишга интилиб келган. Бунинг учун вақт, маблағ ва куч сарф етиб, турли пархезлар билан қоматидаги нуқсонлардан қутилишга ҳаракат қилади. Аёллар орасида белдамча кийиб юрадиганлари ҳам учраб туради.

Белдамча яъни корсет – (франсузча cорпс – бадан) қоматни ихчамлаштириш мақсадида кийиладиган маҳсус кийим бўлиб, қадимдан ҳушбичим қомат сири бўлиб келган.

Бундан 1000 йил аввал Крит оролларида яшаган ёшлар бел қисмини ингичкароқ кўрсатиш мақсадида тери тасмани (илк корсетни) боғлаб юрган.

Вақтўтиши билан унинг шакли ва тузилиши ўзгариб борди , ени янада қалинроқ ҳажмга кирди.

Бургундияда илк бор кўйлакнинг  бир қисми ҳисобланган корсет пайдо бўлди. Унинг пахта астарига  темир ва ёғоч  қисмлар уланган бўлиб,  ўша пайтда жуда қиммат нархга баҳоланган, шу боис фақатгина бадавлат аёлларга насиб қилган, холос.

ХВИ асрда корсетлар урфга айланди, бироқ у жуда оғир, кийишга ҳам ноқулай еди. Ўша даврларда аёллар 8 кг гача бўлган корсет кийишга мажбур бўлишган. Испанияда шундай оғир корсет ёрдамида аёллар кўкси текис кўринишга келтирилган. Кичик ёшли қизларнинг кўкрак қисми ривожланмаслиги учун  уйқудан олдин кўкрак қисмига қўрғошин қуймаси қуйилган.

ХВИИ асрга келиб корсетнинг янги кўринишлари пайдо бўлди. Франсияда белнинг урфга кирган стандарт ўлчами 33 см бўлган, шунга яраша ҳонимлар хипча белини кўрсатиш мақсадида корсетларни шу қадар тортиб кийишганки, бу ҳатто аёллар  ўлимига ҳам сабаб бўлган.

Буюк Франсуз инқилобига қадар корсет кийиш давом етган. Инқилобдан сўнг аёллар йенгил кўйлак кия бўшлашди. Бу вақтда модага “Ампир” услуби кириб келди. Аммо корсетлар яна урфга қайтди ва ХХ асрга қадар ўз ўрнини мустахкамлашга еришди.

1880 йилга келиб дизайнерлар томонидан “помпадур” услубида калта корсетлар тақдим етилди. Худди шу вақтда катта ва кенг юбкалар хонимларнинг ингичка  белига урғу бериб, қоматни янада бетакрор кўрсатишга хизмат қилар еди. Скарлетнинг 17 дюмли ингичка бели ёдингиздами? (“Шамолларда қолган ҳисларим” филм қаҳрамони).

Бу буюм нафақат  Ғарбда, балки Шарқда ҳам машхур бўлган. Хиндистонлик раққосалар мадагаскар  дарахтининг пўстлоғидан ясалган корсетлар  тақишган.

ХИХ асрга келиб корсетнинг саломатликка кўрсатадиган зарари ҳақида турли фикрлар пайдо бўлди. Аммо бу корсетга бўлган талабни асло камайтирмади.

Бугунги кунда турли бичимдаги либослар кўпайган бўлса-да, дизайнерларнинг корсетга бўлган еътибори ҳали сўнгани йўқ. Ҳозирда замонавий корсетлар нафақат ўз чиройи , балки қулайлиги билан еътирофга сазовор бўлиб, никоҳ тўйларига янада жозиба бахш етмоқда.

ХХ асрнинг дунёни ўзгартирган буюк аёллари. Қатъият ва ирода.

 

Ушбу аёллар ҳақиқатан бутун бир асрни ўзгартиришга муваффақ бўлдилар.

Есте Лаудер (Жозефина Есфир Ментцер) 1908 йил 1 июлда Ню-Ёрк шаҳридаги Коронада (Италиялик иммигрантлар даҳаси) туғилган.

Кейинчалик Лаудер келиб чиқиши муҳожирлар оиласидан еканлигидан ва ота-онаси инглиз тилида кучли аксент билан гапиришидан жуда уялганини тан олган еди.

Есте оиладаги саккиз нафар фарзанднинг енг ёши еди. Биринчи жаҳон уруши бошланганида Есте олти ёшда еди ва ўша пайт Куинсда яшаган оилага унинг Жон Скотц исмли тоғаси қўшилди. У кўплаб қизлар сингари ўзининг ташқи кўринишга доим катта аҳамият берадиган ва ўта таъсирчан Естега катта таъсир кўрсатган.

Тез орада, Есте тоғасининг сеҳрли “крем Пак” малҳами – ўзи аташича “банкачадаги гўзаллик” билан жуда қизиқиб қолган еди. Айнан дерматолог тоғаси Естени тери учун кремнинг хил 4 формуласини яратишга чорлаган еди. Улар ҳалигача ишлаб чиқаришдан олиб ташланмаган.

Бутун дунё уруш балоси билан машғул бўлган пайтнинг ўзидаёқ Джон тоғасининг мўжизакор еликсирлари унинг гўзаллик ва нафислик тўғрисидаги болалик орзуларини мужассамлаштира еди. Қуруқ орзудан бошқа ҳеч нарсага ега бўлмаган ҳолда Есте Лаудер 1939 йилда дунёдаги енг йирик хусусий косметика компаниясини яратишга киришган еди.

Есте Лаудер маҳсулотларининг сотилишидан олинган даромадлар ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб йилига 2 миллиард АҚСҲ доллардан ошиб кетди.

Лаудер косметика империяси “Фортуне” журналига кўра уни дунёнинг енг бадавлат аёлларидан бирига айлантирди. Лаудер бу рўйхатда ҳамма нарсага мустақил равишда фақатгина ўз кучи билан еришган ягона аёл еди.

Елизабет Клайборн 1929-йилнинг 31-март кунида Белгия, Брюсселда келиб чиқиши Янги Орлеандан бўлган америкаликлар оиласида дунёга келди. Лиз ўн ёшлигида, унинг оиласи нацистлар бостириб келишидан сақланиш мақсадида  Брюссел қочиб, 1939йилда яна Янги Орлеанга қайтиб кетган еди.

Лизнинг онаси унга ерта ёшлигиданоқ тикувчилик санъатини ўргатган ва унинг кийим билан ташқи кўриниши борасидаги қатъий тартиб-қоидалари қиз хотирасида мустаҳкам муҳрланиб қолган.

Белгиянинг Брюссел шаҳрида (1947), Франциянинг Ницса шаҳрида (1948) санъат мактабларида ҳамда Париждаги Санъат Академиясида санъатни ерта ўрганиши Клайборн учун модага оид  кийим ишлаб чиқариш соҳасига кириш чиптаси бўлиб қолган еди.

19 ёшида “Ҳарперъс Базаар” кўмаклигида еълон қилинган дизайн бўйича миллий кўрик-танловда ғалаба қозониб Клайборн уни мусаввирлик келажаги тўғрисидаги орзуси билан тамомила хайрлашган ҳолда отаси билан уришиб қолади ва ўз тақдирини ўзи белгилаш мақсадида Ню-Ёркка кўчиб кетади.

Отаси унга атиги еллик доллар берган ва хайрлашаётган пайтда тантанали равишда “аёл кишининг жойи Ню-Ёрклик моданинг кетидан қувган, латта-путта дўконларининг мижозлари- телба хонимлар оломони ичида емас ўз уйида бўлиши керак” деб айтган.

Бугунги кунда 1976 йилда ташкил топган унинг рамзий фарзанди “Лиз Cлаиборне Инc” йиллик даромади 5 миллиард АҚСҲ долларига тенг ва 15 минг нафар ишчилар штатига ега бўлган компаниягина емас, унинг бир неча шўба корхонаси мавжуд. Булар, Мехх, ЖуиcйCоутуре, Кате Спаде, Луcкй Бранд Жеанс, ДКНЙ ва бошқа бир қатор таниқли брендлар.

Мария  Каллас  (Сесилия София Лина Мария Калогеропулос) 1923 йилнинг 2 декабрида  Ню-Ёркда туғилган. Унинг опаси Жеки 1917-йилда Грецияда туғилган, акаси Вассилиос еса уч кейинроқ туғилган.  Вассилиос онанинг севимли фарзанди еди, аммо уч ёшида тиф безгаги билан касалланиб, тўсатдан вафот етган. Бу фожеа бутун оилани ларзага солди, айниқса Мариянинг онаси, Йевангелияни.

Унинг онаси бошқа ўғил бола туғишни хоҳлаган еди ва деярли тўрт кун давомида янги туғилган қизига ҳатто қараб ёки уни тегиб қўйигиси ҳам келмаган еди. Олти ёшида Мария Манхеттен кўчасидаги автомобилнинг тагига қолиб кетиб, машина уни бутун даҳа бўйлаб судраб кетганди. У ўн икки кун давомида комада ётди, ҳеч ким уни тирик қолишини кутмаган еди.

 

Мариянинг онаси ўзининг муваффақияциз ҳаётини қизи ёрдамида тўлдиришга қарор қилиб уни қўлидан келганича уни баркамолликка еришиш учун ундар еди. Каллас кейинчалик ўзининг болалигини шундай есларди: “Фақат қўшиқ айтганимда, мен ўзимнинг севимли еканлигимни ҳис қилардим”. Классик қўшиқлар ёзилган пластинкалар унинг ўйинчоқларига айланди.

У беш ёшлигида фортепиано дарсларини ўқишга киришган, саккиз ёшдан еса қўшиқ куйлаш дарсларини ўзлаштиришни бошлаган мўжиза-бола еди. Тўққиз ёшлигида у ўз мактабида консертлар юлдузига айланган.

1940 йилда иккинчи жаҳон уруши бошида нацистлар Грецияга бостириб кирганда, У Афинада яшаган ва қўшиқ ижро етган.

Мариянинг оиласи оккупация пайтидаги кўплаб жанглар туфайли оч қоларди. Мария уруш пайтида том маънода ахлат қутиларидан егулик излашга мажбур бўлар еди. У уруш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам ўзига нисбатан совуқ, аммо талабчан онасининг хуши йўқлигини егулик билан тўлдириш, ҳамда ўзининг заифлигини юмшатиш мақсадида доим фақат бирор нарса йеб юрар еди.

Ўсмирлик даврига келиб, унинг бўйи 173 сантиметрга, лекин вазни 90 килограммга тенг бўлган. Кейинчалик ҳатто озганидан кейин ҳам, Каллас бир умр ҳимояланмагандек қолди.

1970-йилда, у мухбирга интервю бераётганида шундай деди: “Мен ўзим ҳеч қачон тўлиқ ишона олмаганман, доимо турли шубҳа ва қўрқув мени кемиради”.

Мария Каллас 11ёшлик пайтида, ўша даврда жуда машҳур бўлган Лили Панени Ню-Ёркдаги “Метрополитен Опера”да тинглаб, “Бир кун келиб, мен ундан ҳам ортиқроқ юлдуз бўламан” деб ўзига башорат қилди. Ва у театрдаги енг севимли мўжизага айлана олди.

Линда Жой Вачнер, 1946 йил 3 февралда Ню-Ёркда, Форест Хиллзда яшаган кекса ер-хотин оиласида туғилган. Ўн ёшида Линда синфдошининг муваффақияциз ҳазили туфайли унинг умуртқа поғонасига жиддий шикаст етган.

У деярли икки йил давомида гипсда ётди. Ўша даврда у бир кун оёққа қайтиб туришига қатъий ишончи йўқ еди. Шунда Линда ўзига тинмай бир нарсани қайтарарди: “Менда бор ҳамма нарса кроватга михланган пайтда ичимда жамланган. Яна юришни истасанг сен бор кучларингни шу истагингда жамлашни ўрганасан ва шунга еришмагунингча тўҳтамайсан”.

У билан содир бўлган бахцизликдан сўнг, у қандай қилиб бўлса ҳам муваффақиятга еришишга қарор қилди. Линда Вачнернинг сўзларига қараганда, бу таҳминан шундай еди: “Мен юра олмаган пайтимда, ўзимга кичгина қасамёдлар қилишни ўргандим, масалан: Қачон оёғимга турсам, ҳеч қачон юришдан чарчамайман! Мен биламан, мен бундан кўпроғини қилишим мумкин еди. Бу руҳий ўзини ишонтиришнинг бир кўриниши еди.” Бу унинг болалигидаги биринчи инқироз, лекин сўнггиси ҳам емас еди.

1983 йилда у никоҳдан кейин атиги ўн икки йил ўтиб ерини йўқотган.

У 23 ёшида отасини, кейин 1981 йилда ягона сингли Барбарани ва 1987 йилда онаси йўқотди.

Ёлғиз қолган Линда Вачнер ўз вақтининг ҳаммасини ишга бағишлади.

Вачнер нолдан бошлади: у Ню-Ёркдаги бир савдо ташкилотига маоши ҳафтасига 90 АҚСҲ долларига тенг бўлган харидчи лавозимига ишга қабул қилинди.  Унинг биринчи лавозими – бозор тадқиқотлари вакили, лекин аслида, бизнес бошқаруви тили билан айтганда югурдак қизча еди.

У ўзининг шижоати ва тиришқоқлиги туфайли, компанияни қатъий рақобат шароитида бошқариш, унинг фаолиятини қайта йўналтириш ва истеъмол бозорини забт ета олишга қозонган биринчи аёл бўлиб қолди.

“Мс.”журнали уни 1986 йилда “Йил аёли” унвонига, “Фортуне”журнали еса 1992 йилда – “Америкадаги енг муваффақиятли бизнес аёл” унвонига сазовор деб топди.

“Фортуне” журнали рейтингидаги енг йирик компания “Wарнасо”нинг раҳбари Вачнер компанияси қарзини пасайтириб, аксионерлик маблағини 75 фоизга оширди. Линда Вачнер тўла ҳақли равишда дунёдаги аёллар раҳбарларининг дунёқарашини ўзгартирган ижодий даҳолардан бири ҳисобланади.

Енг ғаройиб ва кулгули аёллар либослари

 

Инсоният шундай бунёд етилганки, ҳамиша бирор янгилик, ғаройиб буюм ва қизиқарли ғоя яратишга интилиб яшайди. Аммо мода оламида фақатгина саҳнадаги қарсаклар билан чекланган айрим янгиликлар ҳам бўлган. Бир қарашда уларнинг ғояси ва ажойиб еканлигига тан берсангиз арзийди. Аммо ушбу либослар қанчалик ғаройиб бўлмасин, замонавий қизлар гардеробидан ўрин егаллай олмади.

Мўйнали туфли

Франсиянинг Cелине модалар уйи томонидан тақдим етилган ғаройиб туфлилар мўйна хомашёсидан яратилгани билан жуда ажойиб ва қулай кўринади. 2013 йилнинг баҳор-ёз мавсуми учун тақдим етилган поябзаллар пошнали туфли ва сандал кўринишида ишлаб чиқарилганди. Бундай янгилик йиғилганларнинг ҳайратига сазовор бўлди.

Сумка-хулахуп

2013 йилнинг баҳор-ёз мавсуми учун ўтказилган Париждаги модалар намойишида Шанел модалар уйи ҳақиқатдан ғаройиб янгилик қилди. Модалар уйи директори Карл Лагерфелд журналистларга ўз коллексияси ҳақида сўзлаб берар екан, унга бундай ғояни пляж манзаралари тақдим етгани ҳақида айтди.

Дизайнернинг айтишича, бундай сумка ичига нафақат кийим-кечакни жойлаштириш, балки пляжга борган пайтда сочиқ ҳамда либосларни айнан унинг устига ёйиб қўйиш мумкин екан. Тасаввур қиляпсизми, кийим илгаги ва сумка бир аксессуар кўринишида!

Сумканинг кўриниши жуда баҳайбат бўлгани билан, ўзи беҳад йенгил чиқди, сабаби хулахуп пластик хомашёдан ишлаб чиқарилган еди. Шанел айнан ушбу сумканинг мини кўринишдаги намунасини ҳам ишлаб чиқарди ва кўпчиликка оргинал ғояси билан маъқул бўлган келган бўлса-да, кундалик гардероб таркибига кира олмади.

Замокли кўйлак

Бутун дунёга ўзининг нооадтий ғоялари билан машҳур бўлган креатив дизайнер ва рассом Себастиан Ерразуриз замоқ тақилмаларидан ташкил топган кўйлак яратди. Кўйлак 256 та замок тақилмасдан иборат бўлиб, унинг узунлигини турли ўлчамларга ўзгартириш мумкин. Агар либосни бироз калташлаштирмоқчи бўлсангиз, кўйлакнинг пастки қисмидаги бир нечта замокни олиб ташлаш керак бўлади ҳолос. Бу турдаги либосни юбка кўринишига ҳам келтириш мумкин.

Айиқчали жакет

Айнан Себастиан Ерразуриз ижодига мансуб бўлган навбатдаги ғоя катталар ҳаётида болаликка еҳтиёж сезаётган қизлар учун юмшоқ ўйинчоқлардан тикилган жакетни ўзида акс еттиради.

Бармоқли ва педикюрли поябзал

Таниқли авангардчи Реи Каwакубо ва Cелине модалар уйига тегишли бўлган мазкур поябзал тренд ишқибозлари томонидан ҳайрат ила қабул қилинди. Оргинал ва кулгули, шундай емасми?

Қўлқопли сумка

2012 йилда Ҳ&М модалар уйи томонидан Маисон Мартин Маргиела маркаси билан бирга ҳамкорликда тақдим етилган мазкур сумканинг тутқичи ўрнида қўлқопни кўришингиз мумкин. Бундай топилма кўпчиликни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур қилгани бор гап.

Конфетли клатч

Дизайнерлар томонидан яратилган яна бир ажойиб буюм Маисон Мартин Маргиела ва Ҳ&Мга тегишли антиқа клатчдир. Ушбу аксессуар конфет ўрами кўринишида бўлиб, уни тайёрлаш учун сунъий чарм матосидан фойдаланилган ва устки қисми замок тақилмаси ёрдамида ёпилади.

Икки томонли либослар

Икки томонли либослар бир қарашда икки ҳил либосдан яратилгандек кўринади. Бу ўзига ярага ғаройиб ва кулгули ғоядир. Бу турдаги либосларни кийишга ҳар ким ҳам жазм қила олмайди.

Пошнали валенки

Бу борада Мерилин Монронинг қуйидаги сўзларини ёдга олиш мумкин: “Мен пошнали поябзалларни ким яратганини билмайман, аммо еркаклар унинг олдида қарздордирлар”. Балки валенкиларни пошна билан ишлаб чиқиш мумкинлигига бувиларимиз ишона олишмас. Аммо бундай оёқ кийим қишда жуда қулай бўлиши аниқ.

Бозор сумкасидан тикилган клатч

Бозор сумкасидан тикилган антиқа клатчни камёб ва антиқа буюмлар сирасига кирица арзийди.

Rate article
Add a comment